Баҳриддин Азизий (тожикча: Баҳриддин Азизӣ; 1895-йил Самарқанд – 1944-йил СССР) – тожик шоири, ёзувчиси ва журналисти.

Баҳриддин Азизий
Таваллуди 1895-йил
Вафоти 10-август 1944-йил
SSSR bayrogʻi СССР
Тахаллуси Азмий
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Йўналиш ёзувчи, шоир, журналист
Жанр эртак, шеʻр

Ҳаёти

Азизий 1895-йилда Россия империясининг Туркистон ўлкасидаги Самарқанд вилоятида туғилган. Отаси Мулла Абдулазиз муаллим бўлиб, Жазмий тахаллуси билан шеър ёзган. Бошланғич таълимни отасидан олган, сўнгра она шаҳридаги турли мактабларда ўқиган. 15 ёшида ўрта маълумот олиб, ўша вақтдаги шу номдаги амирликнинг маркази бўлган Бухорога кўчиб ўтади, у ерда ўша даврнинг етук маданият намояндалари билан танишади, Туркистон ўлкасидаги газета ва журналлар туфайли эса ўша давр сиёсати ва воқеаларидан хабардор бўлди. Нодир Девонбеги мадрасасида таҳсил олган[1]. Азмий тахаллуси билан диний ақидапарастлик ва амир зулмини қораловчи шеърлар ёза бошлайди, шунинг учун ҳам у шоирни топиб, қатл қилишни буюради. У Тошкентга қочишга мажбур бўлган (у ерда ва Самарқандда яшаган).

Тошкентда икки йиллик педагогика курсларига ўқишга кириб, уларни 1924-йилда муваффақиятли тамомлади. Ўратепага қайтиб, у ерда халқ таълимига раҳбарлик қилди. Унинг ташаббуси билан бир қанча янги мактаблар очилди. Кейин Тожикистон ССР шаҳар ижроия қўмитаси ва Олий судида турли лавозимларда ишлаган. 1934–1937-йилларда „Бигиз“ сатирик журналида масъул муҳаррир бўлган. 1937-йилда миллатчиликда айбланиб ҳибсга олинди[1] ва қамоқ жазосига ҳукм қилинди[1]. Азизий узоқ давом этган касалликдан сўнг 1944-йил 10-августда қамоқда вафот этди.

Шоир тожик ва ўзбек тилларида ижод қилган. 20-йилларда сатирик шеърлар, публицистик мақолалар ёзишни давом эттирди. „Овози тўқик“, „Мулло Мушфиқий“, „Раҳбари дониш“, „Биғиз“ журналларида ҳазил-мутойиба ҳикоялари чоп этилган. Лирик шеъриятида совет халқи ижодининг қаҳрамонлигини тараннум этди. 1931-йилда унинг „Вахшстрой“ шеъри „Раҳбари Дониш“ журналида босилиб чиқди[2][3][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Носиров 2019.
  2. ↑ Х. Шодикулов. Азизи, Бахриддин // Краткая литературная энциклопедия / Гл. ред. А. А. Сурков. — М. : Советская энциклопедия, 1962. — Т. 1. Аарне — Гаврилов.. 
  3. ↑ Адибони Тоҷикистон (тадж.) / Асрар Самони, Маджид Салим. — Душанбе: Адиб, 2014. — С. 28-29. — ИСБН 9789994723799. (тадж.). 
  4. ↑ Носиров О. О. Некоторые суждения о биографии и творчестве Бахриддина Азизи // Ученые записки Худжандского государственного университета им. академика Б. Гафурова. Гуманитарные науки. — 2019. — № 2. — С. 110-114. — ИССН 2077-4990. (тадж.).