Bahrin
Баҳрин (Барин) – ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бирининг номи. Баҳрин (лочин), тундра лочини, оқ юз лочин (Фалcо перегринус леуcо-генйс) – лочинлар кенжа туридан бири маъноларида. Баҳринлар мўғуллар истилоси даврида Дашти Қипчоққа келиб ўрнашган. Абулғозий Баҳодирхоннинг „Шажараи турк“ асаридаги маълумотларга кўра, мўғул хони Бичинкаённинг Барин исмли ўғли бўлиб, баҳринлар ўшанинг наели экан. Этнограф В. В. Радловни таъкидлашича, манғит сулоласига мансуб ҳар бир бўлажак Бухоро хонини тўрт қабиланинг, алат (арлот), баҳрин ва баташ вакиллари кигизга ўтқазишиб, тўрт учидан баланд кутаришган. Баҳринлар хонликнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнаганлар, юқори давлат мансабларига тайинлаиганлар. ХВИ — ХВИИ асрларда баҳринларнинг катта бир қисми Дашти Қипчоқдан Тошкент воҳаси, Фарғона водийси, Бухоро хонлиги ҳудудига кучиб ўтган, кўпчилиги ўтроқлашиб, қабила ва уруғларини унутиб юборишган. Қашқадарё вилоятида ҳам ҳозирги кунда баҳринлар истиқомат қилмоқда. 1924-йил маълумотига биноан, Ўзбекистонда 9 мингга яқин (Зарафшон воҳасида – 2300 киши, Бухоро вилоятида – 3770 киши, Қамаши туманида 3000 киши, Жиззах туманида – 2000 киши) баҳрин бўлган. Баҳринлар бир қанча уруғларга бўлинган, энг йириклари – багонали, қорақалпоқ, уали.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |