Bahrin (lochin)
Qiyofa
Баҳрин, тундра лочини, оқ юз лочин (Фалcо перегринус леуcо-генйс) — лочинлар кенжа туридан бири. Йиртқич қушлар туркумининг лочинсимонлар оиласига мансуб. Шарқий ярим шардаги тундрада ва Шимолий Муз океанидаги оролларда уя қуради. Қишлаш учун жанубига учиб кетади. Ўзбекистонда Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсида баҳор ва кузда (учиб ўтаётганда), баъзан қишда ҳам учрайди. Даре қирғоқларининг баланд жойларига уя кўриб, майнинг охири ва июннинг бошида бола очади. Қушларни тутиб ейди. Тундра шароитида баъзан кемирувчилар билан ҳам озиқланади. Овчилар баҳринни қўлта ўргатиб, қуш овлашга олиб чиқишади. Бир қатор мамлакатларнинг Қизил китобига киритилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |