Баҳрийлар – Мисрда ҳукмронлик қилган икки мамлуклар сулоласидан биринчиси (1250 – 1390). Айюбийларни тахтдан тушириб, ҳокимиятни эғаллаган. Баҳрийлар. 1249 йил Миср султони Нажмиддин Айюб (1208 – 1250) сарой қуриқчилари қилиш мақсадида сотиб олган турк асирлари бўлиб, дастлабки вақтларда Баҳр аннил (Нил дарёси)даги ороллардан бирида яшаганлари учун шундай деб аталганлар. Баҳрийлар (Арабиc, ал-мамалик ал-баҳрия) 1250-йилдан 1382-йилгача Мисрда ҳукмронлик қилган туркий миллатга мансуб биринчи мамлук сулоласи бўлиб, улар ўрнини Буржийлар эгаллаган.

Сулола вакиллари

Сулола вакиллари: Ал-Малик ал-Муъизз Ойбек (1250 – 1257), Ал- Малик ал-Мансур Али И (1257 – 1259), Ал-Малик ал-Музаффар Қутуз (1259 – 1260), Ал-Малик аз-Зоҳир Байбарс (1260 – 1277), Ал-Малик ас-Саъийд Баракахон (1277 – 1279), Ал-Малик ал-Одил Саломиш (1279), Ал-Малик ал-Мансур Қаловун (1279 – 1290), Ал-Малик ал-Аш-раф Халил (1290 – 1293), Ал-Малик анносир Муҳаммад (1293 – 1294, 1298 – 1308 ва 1310 – 41), Ал-Малик ал-Одил Катбуго (1294 – 1296), Ал-Малик ал-Мансур Ложин (1296 – 1298), Ал-Малик ал-Музаффар Бейбарс И (1308 – 1310), Ал-Малик ал-Мансур Абу Бакр (1341), Ал-Малик ал-Ашраф Кучук (1341 – 1342), Ал-Малик анносир Аҳмад 1 (1342), Ал-Малик ас-Солиҳ Исмоил (1342 – 1345), Ал-Малик ал-Комил Шаъбон И (1345 – 1346), Ал-Малик ал-Музаффар Ҳажий И (1346 – 1347), Ал-Малик анносир Ҳасан (1347 – 1351, 1354 – 1361), Ал-Малик ас-Солиҳ (1351 – 1354), Ал-Малик ал-Мансур Муҳаммад ИИ (1361 – 1363), Ал-Малик ал-Ашраф Шаъбон ИИ (1363 – 1377), Ал-Малик ал-Мансур Али ИИ (1377 – 1381), Ал-Малик ас-Солиҳ Ҳажий ИИ (1381 – 1382), (1382 – 1389 йилларда буржийлар сулоласи вакили Ал-Малик аз-Зоҳир Барқуқ султонлик қилган), Ал-Малик ал-Мансур Ҳажий ИИ (1389 – 1390).

Султонлар рўйхати

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




  1. ↑ 1,0 1,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Бен-Бассат
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4
    Баҳрийлар
    Муаллиф(лар) Абдул Али
    Нашриёт М.Д. Публиcатионс Пвт. Лтд.
    Саҳифалар сони 142
    ИСБН 9788175330085