Баҳром Абдуфоттоҳивич Абдураҳимов (русча: Абдурахимов Бахром; 11-декабр 1988-йил, Шаҳрихон тумани[1]) – Ўзбекистонлик футболчи, ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. 2025-йилдан Ғузорнинг „Шўртан“ клуби футболчиси.

Баҳром Абдураҳимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Баҳром Абдуфоттоҳивич Абдураҳимов
Таваллуд санаси 1988-йил 11-декабр (1988-12-11) (37 ёш)
Таваллуд жойи Шаҳрихон тумани, Андижон вилояти, ЎзССР
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шўртан
Рақами ТБД
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006—2014 Андижон 102 (12)
2015—2017 Насаф 86 (13)
2018—2019 Пахтакор 19 (1)
2019 Металлург Бекобод 26 (2)
2020 АГМК 24 (2)
2021 Навбаҳор 7 (1)
2021—2023 Насаф 59 (4)
2024—2025 Қўқон 1912 43 (1)
2026— Шўртан 0 (0)
Миллий терма жамоа
2017 Ўзбекистон 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Баҳром Андижон футбол мактаби тарбияланувчиси[2]. Катта футболдаги фаолиятини 2007-йилда „Андижон“ футбол клуби таркибида бошлаган. „Андижон“ жамоаси таркибида 2014-йилги мавсум сўнгигача ўйнаган[3][4] ва 8 мавсум давамоида 140 дан ошиқ ўйин ўтказган. 2015-йилги мавсумда илк бор фаолиятида бошқа жамоа, Қаршиниг „Насаф“ клуби билан шартнома имзолаган[5][6]. Қаршиликлар таркибидаги дастлабки мавсумидаёқ фаолиятидаги илк соврин, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. 2016-йилги мавсумда Ўзбекистон Суперкубогини ютган. Қарши жамоаси таркиби Ўзбекистон Суперлигаси ва АФC Осиё Чемпионлар лигасидаги бир неча ишончли ўйинлари сабабли[7][8] 2018-йили мавсумда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси сафига ўтган[9][10]. Пахтакор жамоаси сафида бир мавсум давомида ўйнаганида сўнг[11][12] 2019-йилги мавсумда Бекободнинг „Металлург“ жамоасига ижарага берилган[13]. 2020-йилги мавсумда Олмалиқнинг „АГМК“ жамоаси билан шартнома имзолаган[14]. Олмалиқлик сафида бир мавсум давомида ўйнаб[15], Ўзбекистон Суперлигасида бронза медаллари ва Ўзбекистон Кубогида кумуш медалларни қўлга киритди. 2021-йилги мавсум олдидан Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасига ўтган[16], аммо жамоаси сафидаги рақобат сабабли ёзги трансфер ойнасида Қаршининг „Насаф“ жамоасига ўтган[17][18][19]. 2024-йил январ ойида „Қўқон 1912“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ „Туғилган кунини нишонлаётган "сеҳрли таёқча"“ (11 дек 2021).
  2. ↑ „Пахтаободда Баҳром Абдураҳимовга хурмат ва эҳтиром кўрсатилди“ (27 ноя 2017).
  3. ↑ „“Андижон”: Баҳром Абдураҳимов сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси“ (05 окт 2013).
  4. ↑ „Баҳром Абдураҳимов: “Андижон”ни олий лигада қолиши муносиб совға бўлди”“ (19 ноя 2014).
  5. ↑ „Баҳром Абдураҳимов "Насаф"га ўтмоқда“ (13 дек 2014).
  6. ↑ „Б.Абдураҳимов ВС И.Алибоев. Ўйинчилар статистикаси“ (02 май 2015).
  7. ↑ „“Насаф” “танки”нинг биринчи давра ўйинларига назар“ (10 июл 2017).
  8. ↑ „Олий лига: Қишда амалга ошиши мумкин бўлган "қайноқ" трансферлар ўнталиги (ТОП-10)“ (12 ноя 2017).
  9. ↑ „Бреакинг неwс: "Насаф"нинг яна икки етакчиси Тошкент клубига ўтади“ (27 дек 2017).
  10. ↑ „Расман: Баҳром Абдураҳимов "Пахтакор" футболчиси“ (28 дек 2017).
  11. ↑ „Тур футболчиси - Баҳром Абдурахимов“ (27 апр 2018 14:24).
  12. ↑ „Шота Арвеладзе: "Абдураҳимов иккинчи бўлимда энг яхши футболчи бўлди"“ (02 мар 2018 22:48).
  13. ↑ „Баҳром Абдураҳимов - "Металлург"да“ (21 фев 2019 08:40).
  14. ↑ „"Пахтакор" тарк этган футболчилар рўйхати“ (27 фев 2020).
  15. ↑ „Суперлига. 6-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5“ (29 июн 2020).
  16. ↑ „"Навбаҳор" тўрт нафар янги футболчи билан шартнома имзолади“ (17 янв 2021).
  17. ↑ „"Насаф" Баҳром Абдураҳимов ва сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бозоров билан шартнома узайтирилди“ (29 июл 2021).
  18. ↑ „Баҳром Абдураҳимов "Насаф" билан шартномасини узайтирди“ (26 янв 2022).
  19. ↑ „Баҳром Абдураҳимов “Насаф” билан шартномасини узайтирди“ (22 дек 2022).

Ҳаволалар