Bahrom Ashrafxonov
Баҳром Баҳодирович Ашрафхонов — ўзбек иқтисодчиси ва дипломати. 2020-йилдан Ўзбекистоннинг Озарбайжон ва Гуржистондаги элчиси[1]. 2016-2018-йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлган[2].
| Баҳром Баҳодирович Ашрафхонов | |
|---|---|
|
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев қабулида | |
|
Мансаб даври 2020-йил 26-апрелдан | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Шерзод Файзиев |
|
Мансаб даври 2016-йилдан – 2018-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Акмал Камолов |
| Вориси | Ботир Асадов |
|
Мансаб даври 2018-йилдан – 2019-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Алишер Султонов |
| Вориси | Баҳодир Сиддиқов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1969-йил 16-март Тошкент |
Биографияси
Маълумоти
Баҳром Ашрафхонов 1969-йилда туғилган. 1990-йилда Тошкент политехника институтини, 1993-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, бир йилдан сўнг Кентукки университети (АҚШ)ни тамомлаган.
Рус ва инглиз тилларини билади.
Меҳнат фаолияти
1994—2000-йилларда АИГ Традинг Гроуп (АҚШ) ваколатхонаси раҳбари ва УЗ АИГ Инсуранcе суғурта компаниясининг бош директори лавозимларида ишлаган.
2000—2016-йилларда Ўзбекистон Молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси бўлган.
2016—2018-йилларда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги ва Беларусдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.
2018-йил сентябридан „Ўзбекнефтгаз“ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи.
2019-йил феврал-сентябр ойларида Молия вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, сўнгра 2020-йил апрелига қадар Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимларида ишлаган.
2020—йил апрел ойидан Ўзбекистоннинг Озарбайжон ва Гуржистон давлатларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаб келмоқда.


