Bahrom Firuz
Бахром Бобоевич Фируз[1] (тожикча: Баҳром Бобоевич Фирӯз; 1939-йил 1-ноябр, Зарафшон округи, Нурота тумани, Ўзбекистон ССР, СССР — 1994-йил 25-сентябр, Тожикистон, Хўжанд) — тожик шоири, носир ва таржимони.
| Баҳром Фируз | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | тожикча: Баҳром Бобоевич Фирӯз |
| Таваллуди |
1939-йил 1-ноябр |
| Вафоти |
1994-йил 25-сентябр Хўжанд, Тожикистон |
| Ижод қилган тиллари | тожик |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Самарқанд педагогика техникуми |
| Жанр | сатира, назм |
| Веб-сайти | |
| фируз.тж/тж/ | |
Таржимаи ҳоли
Ўқитувчи оиласида туғилган. Самарқанд педагогика техникумини (1956), 1962-йилда Ленинобод давлат педагогика институтининг тарих-филология факултетини тамомлаган. 1964-йилгача шу институтнинг тожик адабиёти кафедрасида ишлаган.
Душанбега кўчиб келганидан сўнг журналистика билан шуғуллана бошлаган: Тожикистон ССР Давлат телевидениеси ва радиоэшиттиришининг адабий-драматик кўрсатуви муҳаррири ва бош муҳаррири, „Комсомоли Тожикистон“ газетасининг бўлим мудири бўлган, „Садои Шарқ“ журнали бўлим мудири, „Маориф“ нашриёт-матбаа ижодий уйи Болалар ва ўсмирлар адабиёти таҳририяти мудири, „Маданияти Тожикистон“ газетаси, „Маориф“ нашриёт-матбаа ижодий уйи адабиёт бўлими мудири.
„Сайҳун“ журналига асос солган ва нашр эттирган, умрининг охиригача, яъни 1994-йил 25-сентябргача ушбу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
1971-йилдан СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Ижоди
Илк шеърлари 1960-йилда республика газеталарида чоп этилган. „Розҳои маҳтобшаб“ (1967), „Силсила“ (1973), „Тафти дил“ (1984). „Юлдуз изи“ (1975), „Рухсора“ (1978), „Ганч дар вайрона“ (1979), „Ту танҳо не“ (1980), „Ҳақиқати талх“ (1981)[2], „Аз арш то фарш“ (1983) қисса ва романларидан иборат китоблари нашр этилган.
Рус тилидадаги роман ва ҳикоялари „Ти не одинок“ тўпламида жамланган („Децкая литература“ нашриёти, Москва, 1981)[3].
„Таронаи октябр“ (1967), „Наврўзи“ (1968), „Китоби субҳ“ (1971), „Роҳи Каҳкашон“ (1972), „Эҳтиром ба Ватан“ (1972), „Таронаи октябр“ (1967), „Наврўзи“ (1968) („Художественная литература“ нашриёти, Москва 1974), „Як даста гушо“ (1976), „Тулуи офтоб“ („Художественная литература“ нашриёти, Москва 1979), „Фаввора“ (1979), „Фуру бурдан“ тожик болалар адабиёти антологияси (1981) каби кўплаб ҳикоя ва шеърлар жамланмалари республика ва марказий нашрларда чоп этилган.
У ҳаётда ўз ўрнини топишга интилаётган ёшлар, чинакам дўстлик ва муҳаббат қудрати ҳақида ёзган.
Алоҳида асарлар СССР халқлари тилларига таржима қилинган, Эрон, Болгария, Чехословакия, Японияда босиб чиқарилган.
Унвон ва мукофотлари
- 1971-йил — Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
- 1991-йил — Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси Садриддин Айний номидаги мукофоти лауреати.
Манбалар
- ↑ „Баҳром Фирӯз | Нависанда, шоир ва мунаққиди тоҷик“ (тг). www.фируз.тж. 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-март.
- ↑ „Ҳақиқати Талх“. ҳттп://нлт.тж/. Национальная библиотека Таджикистана. Қаралди: 4-июл 2023-йил.
- ↑ „Лучшие книги Бахром Фируз Подробнее на ливелиб.ру: ҳттпс://www.ливелиб.ру/аутҳор/565210/топ-баҳром-фируз“. ливелиб.ру. ливелиб. Қаралди: 4-июл 2023-йил.
Ҳаволалар
- Бахрома Фируза
- Бахрома Фируза Фаcебоок саҳифаси