Баҳром Ҳайдаров (русча: Бахромжон Хайдаров; 4-март, 1978-йил[1], Фарғона) – Ўзбекистонлик собиқ футболчи, ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Ўзбекистон Суперлигаси жамоаларида бош мураббийлик қилган. 2002-йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида мусобоқада қатнашган.

Баҳром Ҳайдаров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Баҳром Ҳайдаров
Таваллуд санаси 1978-йил 4-март (1978-03-04) (48 ёш)
Таваллуд жойи Фарғона Ўзбекистон ССР
Бўйи 172 cм (5 фт 7 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи / Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1997—1999 Темирйўлчи 6+ (1+)
2000—2003 Насаф 113 (23)
2004—2005 Нефтчи 22 (1)
2006 Андижон 17 (7)
2007 Насаф 18 (2)
2008 Шўртан 18 (0)
2009—2010 Олмалиқ 51 (6)
2011—2012 Андижон 7 (0)
Миллий терма жамоа
2000—2008 Ўзбекистон 5 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Баҳром футболчилик фоалиятини 1997-йилда Қўқоннинг „Темирйўлчи“ жамоасида бошлаган. Қўқон жамоасида уч мавсум давомида ўйнагач, 2000-йилги мавсумда Қаршининг „Насаф“ жамоаси ўтган. Қарши жамоаси таркибида бир неча яхши мавсумларни ўтказди ва 2000-йилда Ўзбекистон Терма жамоаси таркибида ўз дебютини амалга оширди. 2001-йилги мавсумда АФC Чемпионлар кубогида Насаф жамоасининг ярим финал босқичига қадар етиб боришида катта ишни бажарди. 2003-йилги мавсумда „Насаф“ жамоси билан илк бор Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борди, аммо финалда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасига имкониятни бой берган. 2004-йилги мавсумда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамосига ўтди ва икки мавсум давомида ўйнаган. 2006-йилги мавсумда „Андижон“ жамоасида ўйнаган. 2007-йилги мавсумда Қаршига, „Насаф“ жамоасига қайтди ва 18 та ўйинда иштирок этган. 2008-йилги мавсумда Қашқадарёнинг бошқа бир жамоаси, Ғузорнинг „Шўртан“ клуби таркибида ўйнаган. 2009-йилги мавсумда Олмалиқнинг „АГМК“ жамоаси таклифини қабул қилди ва икки мавсум давомида кончилар жамоаси таркибида ўйнаган. 2011-йилги „Андижон“ жамоаси билан шартнома имзолади ва мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

Мураббийлик фаолиятини 2013-йилги мавсумда „Нефтчи“ жамоаси ўринбосарлар жамоасининг мураббийи сифатида бошлади ва жамоанинг 2018-йилги мавсумгача бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди[2]. 2018-йилги мавсумда „Нефтчи“ жамоасининг асосий жамоанинг бош мураббий сифатида тайинланди[3]. 2019-йилги мавсумда қониқарсиз натижалари туфайли бош мураббийликдан озод этилди[4]. 2020-йилги мавсумда Термизнинг „Сурхон“ клуби бош мураббийи сифатида шартнома имзолаган[5][6] ва икки мавсум давомида жамоада фаолият олиб борди. 2021-йилги мавсум сўнггида Термиз жамоаси бош мураббийлигидан озод этилган[7].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „Баҳром Ҳайдаровни табриклаймиз!“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  2. ↑ „Эртага “Нефтчи” ёшлари “Андижон”га қарши о'йнашади“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  3. ↑ Баҳром Ҳайдаров «Нефтчи» бош мураббийи
  4. ↑ „Расмий хабар: "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров истефога чиқди“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  5. ↑ „Расмий хабар: Баҳром Ҳайдаров - Сурхон бош мураббийи. Унинг олдига аниқ вазифа қо'йилди“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  6. ↑ „Расмий хабар: "Сурхон" бош мураббийи о'з лавозимини тарк этди, лекин клубда қолди“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  7. ↑ „"Жамоадан кетганим ё'қ "- Баҳром Ҳайдаров, "Сурхон"ни Суперлигада олиб қолиш ва навбатдаги режалар ҳақида“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.

Ҳаволалар