Ирзаев Баҳром Шаймаматович (1977-йил 13-май, Самарқанд вилояти, Нурота тумани) — тарихчи, Дўстлик ордени соҳиби.

Ирзаев Баҳром Шаймаматович
Таваллуди 1977-йил 13-май (1977-05-13) (49 ёш)
Нурота тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Oʻzbekiston
Миллати Ўзбек
Соҳаси Тарихчи
Институтлар Самарқанд давлат университети
Мукофотлари

Биографияси

Таълими

Баҳром Ирзаев 1994—1999-йилларда Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. 1998—2001-йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги академик лицейда тарих ўқитувчиси бўлиб фаолият юритган. 2001—2003-йилларда Самарқанд давлат университети юридик факултетида таҳсил олган[1].

Фаолияти

2003-йил шу университетнинг Умумий ва янги тарих кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2005—2006-йилларда Тошкент давлат шарқшунослик университети қошидаги Олмазор академик лицейида, 2006—2011-йилларда Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейда, 2011-йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида фаолият юритиб келмоқда[2]. Баҳром Ирзаев тарих фанлари бўйича фалсафа доктори. У Туркистонда жадидчилик ҳаракатига оид бир қанча илмий изланишлар олиб борган[3][4][5][6][7][8].

Баҳром Ирзаев 2023-йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан Дўстлик ордени билан тақдирлаган[9].

Манбалар

  1. ↑ „«Қўлига қурол олиб, истиқлол учун курашганлар илк марта оқланди» – қатағон қурбонларининг оқланиши ҳақида тарихчи Баҳром Ирзаев билан суҳбат“. кун.уз. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
  2. ↑ „Ирзаев Баҳром Шаймаматович“. музей-хотира.уз. Қаралди: 27-май 2025-йил.
  3. ↑ „Туркистон жадидлари: Германиядан қайтгач отилган ака-ука Авазжоновлар“. ббc.cом. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
  4. ↑ „Германияда о'қигани учун қатаг'он қилинган о'збек аёли“. ёшларовози.уз. 2024-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
  5. ↑ „“Муаммоларимиз ҳамон жадидларникига жуда ўхшаш” - Баҳром Ирзаев“. кун.уз. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
  6. ↑ „«Бу кунда шунчалар кўп одам отилганидан, Чўлпонга келганда ўқлар тугаб қолган...» - 4 октабр даҳшатлари ҳақида“. кун.уз. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
  7. ↑ „«Жадидлар барча мавзулар учун очиқ эди» – Тарихчи билан миллий матбуот тарихи ва қатағонлар ҳақида суҳбат“. кун.уз. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
  8. ↑ „Туркистон мухторияти асосчиларидан бири: 91 йил деганда оқланган Носирхон тўра ким эди?“. кун.уз. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
  9. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, сан’ат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. уза.уз. Қаралди: 26-июл 2025-йил.

Адабиётлар

Ҳаволалар