Баҳром Жунг масжиди (тамилча பஹ்ராம் ஜங் மஸ்ஜித்), шунингдек, Нанданам масжиди номи билан ҳам танилган, Ҳиндистоннинг Тамилнад штати Ченнай шаҳри Нанданам маҳалласида жойлашган суннийлик масжиди. Масжид 1789–1795-йиллар оралиғида Муҳаммад Али Хон Валложа саройида хизмат қилган шоир Муҳаммад Абдуллоҳ Қодир Навоз Хон Баҳодир Баҳром Жунг томонидан қурдирилган[1].

Масжид
Баҳром Жунг масжиди

Баҳром Жунг ва унинг укаси Ҳофиз Аҳмад Хон (Ҳофиз Аҳмадхон масжидини қурдирган) Карнатик давлати маблағларининг катта қисмини ўз қурилиш ишларига сарфлаган. Шу сабабли Валложанинг вориси Умдат ул-Умара вафот этганидан кейин ака-укаларга тегишли ерлар Британия Ост-Индия компанияси томонидан мусодара қилинган[1].

Масжид Бобурийлар меъморчилиги услубида қурилган, иншоотда, шунингдек, ислом меъморчилигига хос улуғворлик ҳам акс этади. Бино мураккаб ўймакорлик ва нафис безаклар билан зийнатланган[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Мадрас, Ченнаи: А 400-еар реcорд оф тҳе фирст cитй оф Модерн Индиа Мутҳиаҳ, С.: . Паланиаппа Бротҳерс, 2008 — 125-бет. 
  2. ↑ „Фамоус мосқуэс ин Ченнаи“. Ченнаи Пропертиэс (2025). Қаралди: 2025-йил 26-феврал.