Баҳром Ёқубов (1961-йил 1-апрел — 2021-йил 11-март, Тошкент[1]) — ўзбек кинорежиссори, постановкачи режиссор ва сенарий муаллифи. „Ўзбекфилм“ ва „Ўзбектелефилм“ киностудияларида режиссор ёрдамчиси вазифасида ишлаган.

Баҳром Ёқубов
Таваллуди 1-апрел 1961-йил
Вафоти 11-март 2021-йил(2021-03-11)
(59 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институти
Касби режиссор
Фаолият йиллари 1989—2021
Миллати ўзбек

Ижоди

Ижодий фаолиятини 1989-йил „Ёш ёзувчининг кундалиги“ номли қисқа метражли филмни суратга олишдан бошлаган. Фаолияти давомида „Ромео ва Жулетта“, „Сарвиноз“ (2004), „Сарвиноз-2 — бахт учун миллион“, „Фотима ва Зуҳра“ (2005), „Суғдиёна“ (2006), „Супер келинчак“ (2008), „Ташландиқ“, „Ичкуёв“ (2009), „Мажруҳ“ (2010), „Ёндиради — куйдиради“ (2011), „О Марям, Марям“ филмларини суратга олган[1].

Филмографияси

Йил Филм номи Амплуаси Бош рол ижрочиси
1989 Ёш ёзувчининг кундалиги
(қисқа метражли филм)
Режиссор
2004 Сарвиноз Режиссор, сенарийнавис Шаҳзода,
Улуғбек Қодиров
2004 Ромео ва Жулиэтта ёхуд лаънатланган севги Режиссор, сенарийнавис Шоҳруҳхон,
Зарина Низомиддинова,
Адиз Ражабов,
Убайдулла Омон,
Инди
2005 Сарвиноз-2: бахт учун миллион Режиссор, сенарийнавис Севинч Мўминова,
Улуғбек Қодиров
2005 Фотима ва Зуҳра Режиссор, сенарийнавис Шаҳзода,
Гулчеҳра Эшонқулова,
Улуғбек Қодиров
2006 Суғдиёна Режиссор, сенарийнавис Согдиана,
Фарруҳ Соипов
2007 Зумрад ва Қиммат Режиссор, сенарийнавис Шаҳзода,
Дилноза Кубаева
2008 Ташландиқ Режиссор, сенарийнавис Шаҳриёр
2008 Супер келинчак Режиссор, сенарийнавис Диана Ягофарова,
Адиз Ражабов
2009 Ичкуёв Режиссор, сенарийнавис Диана Ягофарова,
Адиз Ражабов
2009 Зирапча Режиссор Диана Ягофарова,
Самандар Ягофаров
2010 Мажруҳ Режиссор, сенарийнавис Улуғбек Қодиров,
Шаҳзода
2011 Жодугар Режиссор, сенарийнавис Улуғбек Қодиров,
Лола Йўлдошева
2011 Ёндиради — куйдиради Режиссор, сенарийнавис Лола Йўлдошева,
Улуғбек Қодиров
2012 О Марям, Марям Режиссор Шаҳзода,
Улуғбек Қодиров
2012 Мен юлдузман Режиссор Улуғбек Қодиров,
Зарина Низомиддинова
2013 Фотима Режиссор Зарина Низомиддинова,
Умид Искандаров,
Тоҳир Саидов
2014 Тунги меҳмон Режиссор Матёқуб Матчонов,
Шароф Муқимов,
Саида Саидбекова,
Санжар Шодиев
2015 Қочқин Режиссор, сенарийнавис Алишер Усмонов,
Беҳзод Муҳаммадкаримов,
Шаҳзода Муҳаммедова,
Бобур Йўлдошев,
Мирза Азизов
2016 Бойвачча куёв Режиссор, сенарийнавис Алишер Усмонов,
Юлдуз Ражабова,
Зарина Низомиддинова,
Асқар Ҳикматов,
Саида Раметова
2017 Мажруҳ 2 ёхуд Мистер Америка Режиссор, сенарийнавис Алишер Усмонов,
Севара Солиева,
Баҳодир Муродов,
Мирза Азизов
2020 Ўзбекча ажрашиш Режиссор

Низоли вазият

2008-йил Баҳром Ёқубов ва унинг режиссорлигидаги „Супер келинчак“ филмида бош роллардан бирини ижро этган Диана Ягофарованинг жинсий алоқа қилган видеоси интернетда тарқалди. Ушбу видео жамоатчиликнинг кескин муҳокамаларига сабаб бўлди, ҳатто режиссор актрисага видеони кўрсатиб „Супер келинчак“ филмида гонорарсиз суратга тушишга мажбурлаган, деган миш-мишлар тарқалди. Бу воқеадан кейин Диана Ягофарова санъатдан кетди ва ўн йилга яқин ҳеч кимга интервю бермади[2]. Баҳром Ёқубов эса бу видеони уюштирилган монтаж деб атади[3].

Манбалар