Баҳромжон Жўрабоевич Аълоев – ўзбек дипломати, филолог. Ўзбекистоннинг Франсия, Португалия, Қатар, Қувайт ва Ироқ давлатларидаги собиқ элчиси[1].

Баҳромжон Жўрабоевич Аълоев
 Ўзбекистоннинг Ироқдаги элчиси
 
Мансаб даври
2019-йилдан – 2022-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши ?
Вориси ?
 Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси
 
Мансаб даври
2018-йилдан – 2022-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши ?
Вориси ?
 Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчиси
 
Мансаб даври
2016-йилдан – 2022-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши ?
Вориси ?
 Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси
 
Мансаб даври
2009-йилдан – 2012-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши ?
Вориси ?
 Ўзбекистоннинг Франсиядаги элчиси
 
Мансаб даври
2008-йилдан – 2012-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши ?
Вориси Равшан Усмонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1963-йил 20-апрел (1963-04-20) (63 ёш)
Наманган вилояти, ЎзССР
Мукофотлари

Биографияси

1963-йил 20-апрелда Наманган вилоятида туғилган. Филология фанлари номзоди. Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабасига эга. Франсуз ва инглиз тилларини билади.

 Маълумоти

1980—1985 – Тошкент давлат чет тиллар институти талабаси.

1985—1989 – Москва давлат чет тиллар институти магистранти.

1994—1995 – Европа Иттифоқи дастури доирасида Франсиянинг Экс-Ан-Прованс шаҳридаги корхоналарни бошқариш институти ва Руан шаҳридаги Олий савдо мактабида махсус курслар тингловчиси.

1997—1998 – Париж халқаро дипломатия академияси тингловчиси.

Меҳнат фаолияти

1989—1990 – Тошкент давлат чет тиллар институтида франсуз тили ўқитувчиси.

1990—1993 – Ҳарбий хизмат.

1993—1995 – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида катта ўқитувчи.

1995—1996 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасида учинчи котиб.

1996—1999 – Ўзбекистон Республикасининг Франсиядаги элчихонасида учинчи котиб.

1999—2001 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасида биринчи котиб.

2001—2006 – Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги элчихонасида биринчи котиб, маслаҳатчи.

2006—2008 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари ва Россия Федерацияси билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи.

2008—2012 – Ўзбекистон Республикасининг Франсиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси[2].

2009—2012 – Ўзбекистон Республикасининг Португалия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2012—2014 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи.

2014—2016 – Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги элчихонаси маслаҳатчиси.

2016—2022 – Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2018—2022 – Ўзбекистон Республикасининг Қатар давлатидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2019—2022 – Ўзбекистон Республикасининг Ироқ Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2022-йил 14-ноябрдан 2023-йил 29-декабргача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари[3].

2023-йил 29-декабрдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

Оиласи

Оилали. Икки нафар фарзанди бор[4].

Мукофотлари

2024-йил 24-августда Содиқ хизматлари учун медали билан мукофотланган[5].

Манбалар