Баҳромшоҳ (? – 1152) – Ғазнавийлар ҳукмдори (1118–1152). Масъуд Ш (1099–1114)нинг ўғли. 1118-йил биродари Арслоншоҳ (1115–1118)ни ўлдириб, тахтга ўтирган. 1152-йил ғурийлардан Алоуддин Хусайн (Хасан) билан бўлган жангда мағлуб бўлиб, Ҳиндистонга қочишга мажбур бўлган ва шу йили вафот этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил