Baiba Bendika
Баиба Бендика (27-июн, 1991-йил; Cēсис, Латвия) — латвиялик биатлончи ва чанғичи. Латвия аёллар биатлони тарихида илк Европа чемпиони (2021-йилда).
| Баиба Бендика | |
|---|---|
|
Бендика 2017-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1991-йил 27-июн(33 ёш) Cēсис, Латвия |
| Бўйи | 1,55 м |
| Веб-сайти | баибабендика.cом |
| Спорт | |
| Мамлакат | Латвия |
| Қайси спорт | Биатлон, чанғи спорти |
| Мураббий(лар)и |
Юрис Стипниэкс Валдис Берзинс Илмарс Бриcис Виталий Урбанович |
Фаолияти
4 ёшидан чанғи учиш ва футбол билан шуғулланган. 2000-йилда биатлон бўйича машғулотларни бошлаган. Бендиканинг биринчи мураббийи Юрис Стипниэкс бўлган. Кейинчалик Валдис Берзинс мураббийлигида машғулот олиб борган. Розул бошланғич мактаби, Cесис давлат гимназияси ва Видземе олий ўқув юртини тамомлаган. Ҳозирда Илмарс Бриcис ва Виталий Урбанович мураббийлигида машғулот ўтказмоқда[1]. 2011-йилги жаҳон чемпионатида терма жамоа сафида дебют қилган.
Аввалига Бендика камтарона натижалар кўрсатган. Ҳар сафар ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олавермаган. 2012-йилда Германиянинг Руҳполдинг шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида дебют қилган. Аммо яхши натижа қайд эта олмаган. Жадвалда биринчи юзталикнинг сўнгги қисмларидан жой олган. 2015—2016-йилги мавсумга келиб Баибанинг натижаларида кескин ўсиш кузатилган. Милтиқдан ўқ отиш жараёнидаги тезлиги ва аниқлиги сабабли яхши натижаларга эриша олган[2] Канаданинг Cанморе шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кубоги босқичида спортчи нафақат ўзининг саралашдаги дастлабки очколарини қўлга киритган, балки спринтда кучли бешликка кира олган[3]. Бу натижа билан Бендика биатлон бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубогида Австрия тарихидаги энг яхши натижани кўрсатган спортчига айланган. Кейинчалик биатлончи Американинг Пресқуэ Исле шаҳрида бўлиб ўтган босқичларда икки марта кучли йигирматаликка кирган.
2018—2019-йилги мавсумда умумжамоа ҳисобида 47-ўринни эгаллаган. Ва бу кўрсаткич тўрт мавсум ичидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Баиба Бендика энг яхши натижасига Поклжукада 15 км масофага аёллар ўртасида ўтказилган индивидуал мусобақада эришган. Мазкур мусобақада бешинчи ўринни эгаллаган.
Манбалар
- ↑ „Баиба Бендика. Ваи сенсаcионāла?“. 2021-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-сентябр.
- ↑ „«Я рождена для биатлона». Новые люди и новые страны в лидерах мирового биатлона“. 2017-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-март.
- ↑ „Результаты женского спринта в Кэнморе“. 2016-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-март.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |