Баия-бланка – Аргентина шимолидаги шаҳар, Буэнос-Айрес провинсиясида. Атлантика океани соҳилидаги порт. Автомобил ва темир йўл тугуни. Аҳолиси 271 минг киши (1991, шаҳар атрофи билан). Асосий саноат тармоқлари – нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат (ун қадоқлаш, сут-гўшт ва бошқалар), кўнтери. Пампарнининг савдо маркази. Университет бор. Шаҳарга 1828-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил