Бажалий, Абубакр Розий Абу Муҳаммад бин Абдуллоҳ Розий – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Абубакр Байкандийнинг шогирди. Кўп шайхлар суҳбатидан баҳраманд бўлган. Тасаввуф тарихи ҳақида асар ёзган. Сулламий ўз тазкирасига унинг асарини асос қилиб олган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ Алишер Навоий. “Насойим ул-муҳаббат”.