Bakalavr
Бакалавр (лотинча баccалариа — вассалнинг ер-мулки) — кўп мамлакатлардаги дастлабки илмий даража. Ўрта асрда Ғарбий Европа университетларида таълимнинг биринчи босқичини тугаллаган талабаларга берилган. Ўзбекистонда „Таълим тўғрисида“ги қонун ва „Кадрлар тайёрлаш миллий дастури“ (1997) га мувофиқ университет ва бошқа олий ўқув юртларининг 1- босқичи — бакалавриатни тугатганларга бакалавр даражаси берилади ҳамда давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади. Баъзи хорижий мамлакатлар (масалан, Франсия)да ўрта маълумотга эга бўлиб, олий ўқув юртига кириб ўқиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳам бакалавр деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |