Бакелит

Бакелит – резолнинг эски номи. Бакелитга тўлдиргичлар (ёғоч қипиғи, қоғоз, асбест) аралаштирилади ва ҳосил бўлган массани пресс-қолипларда қиздириб ишлаш йўли билан электр изоляциялаш материаллари ва механик хоссалари юқори бўлган зангламас буюмлар тайёрланади. Ихтирочи– белгиялик америка кимёгари Л. Бакеланд (1863 – 1944) номи билан аталган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил