Bakra
Бакра ёки Орол баҳриси (Аcипенсер нудивентрис) — шу'лақанотли балиқлар синфи бакрасимонлар туркуми ва бакралар оиласига мансуб балиқ. Бунги кунда Қора, Азов, Каспий ҳавзаларида тарқалган. Балхаш кўли ҳавзасида иқлимлаштирилган. Илгари қуришидан аввал Орол денгизида кўплаб учраган, бугунги кунга келиб бакранинг Орол популяцияси бутунлай қирилиб кетган.
| Орол баҳриси (бакра) | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||||
| ||||||||||||||
| Аcипенсер нудивентрис Ловецкй, 1828
| ||||||||||||||
Синонимлари
| ||||||||||||||
| ||||||||||||||
Ташқи тузилиши

Умумий кўриниши бошқа бакрасимонларникидек. Узунлиги 2 м ва ундан узун, вазни 30 кг гача етади. Орқа сузгич қанотидаги шу’лалар сони 45-47 та, анал сузгичида эса 23-37 та. Чўгирлари сони орқасида 11-17 та, ён томонида (49) (52) 55-66 (70) (72) та ва қорин қисмида (0) 12-16 тани ташкил этади. Жабра қилчалари 24-42. Бошқа уруғдошларидан пастки лаби иккита бўлинмаганлиги, биринчи орқа чўгирининг бошқаларидан йириклиги, мўйловларининг шокилали бўлиши ва бошидаги ясси суяк пластинкалар ўзаро бирикмаган билан фарқ қилади. Орол денгизнинг жанубий қисмида тарқалган бакраларнинг пастки лаби бошқа уруғдошлариники каби иккига ажралган. Танаси тўқ жигарранг ёки жигаррангга мойил, қорни оқ. Беш қатор чўгирлари нисбатан оч рангда. Танасининг чўгирлари оралиғидаги қисмида махсус пластинкалар мавжуд эмас.
Каспий ва Орол денгизи бақралари бир-биридан ён чўгирлари, орқа сузгич қаноти шу’лаларининг сони, бошининг узунлиги, танасининг нисбатан баландлиги ва Орол бакраси танасининг нисбатан узун бўлиши билан фарқланади. Охирги ўтказилган илмий тадқиқотлар давомида Орол бакрасида кузатув олиб борилган 23 та морфологик белгиларнинг 15 таси сезиларли даражада ўзгарганлиги, айниқса 10 таси кучли даражада ўзгарганлиги қайд этилган. Ушбу ўзгаришларни балиқ озуқа таркибининг ва сув гидрологик режимининг ўзгариши билан боғлиқлиги айтилган.
Ареали ва тарқалиши
Каспий, Қора, Азов денгизларида тарқалган, лекин Қора ва Азов денгизида камдан-кам ҳолда учрайди. Орол денгизи қуримасидан аввал мавжуд ихтиофаунанинг асосий вакилларидан бири бўлган. Бугунги кунда бу балиқ тури 20 га яқин давлатлар ва ороллардаги сув ҳавзаларида табиий, иқлимлаштирилган ҳолда учрайди. Ушбу балиқнинг иккита: қишки ва баҳорги адаптип типлари (ирқ) фарқланади.
Бакра яримўткинчи балиқ ҳисобланиб, дарёларда қишлайди. Орол денгизида фақат қишки адаптип типи учраган. Бакралар Каспий денгизининг жанубий қисмида кенг тарқалиб, тухум қўйиш учун Кура дарёсига ўтади, денгизнинг Эрон давлати қисмидаги бақралар Сафидруд дарёсига ўтиши кузатилган. Волга дарёсида камдан кам ҳолларда учраса ҳам, лекин уларни Урал дарёсида учратиш мумкин.
Кўпайиши
Барча бакрасимонлар каби Орол бакраси ҳам бошқа балиқларга нисбатан кеч вояга етади. Эркак индивидлар 9 (баъзан 6-8) ёшида, урғочилари эса 14 (баъзан 12-13) ёшида вояга етиб, кўпайиш даври асосан 12-14 ёшлардан бошланади. Орол бақрасининг қирилиб кетган Орол популяцияси Сирдарё ўзанинг юқори оқимида жойлашган Чиноз ва Бекобод туманлари оралиғида кўпайишга киришган. Кўпайиш учун йўлга тушган Сирдарёнинг қуйи оқимида кузатилган баркаларнинг узунлиги ўртача 100 см дан 180 см гача (ўртача 140 см), ёши 11-30 ёш (ўртача 15-20 ёш) атрофида бўлган.
Қишни дарёнинг тубидаги чуқурларда ўтказган бакралар март ойининг охирида сув ҳарорати 10 °C га етганда кўпайишга киришади, тухум қўйиш даври апрел ва май ойи ичи давом этиб, май ойининг иккинчи ярмида якунланади. Урғочилари дарё тубидаги шағалли тупроққа 200 000 тадан 1 000 000 тагача тухум қўяди. Умумий маълумотларга кўра уларнинг серпуштлилиги балиқнинг ёшига, ўлчами ва вазнига боғлиқ. Тухум қўйган балиқлар кўпайиш мавсуми Орол денгизига миграция билан якунланади. Улар кўпайиш учун 2000 км дан ортиқ масофани сузиб ўтган.
Ҳаёт тарзи
Май ойининг охирида тухумдан чиққан ёш бакралар дарёнинг қуйи оқими томон сузиб денгизга етиб боради. Денгизга тушишдан олдин келаётган ёш бакраларнинг массаси 2-3 г ни ташкил этади. Ўртача 1 км узунликдаги дарё ўзанидаги ёш бақраларнинг зичлиги 4 мингтани ташкил этади. Ёш бакраларнинг денгиз томон мисрацияси ўртача 3 ой давом этади, улар дарё ўзанида 2-4 йил давомида яшаб, кейин денгизга ўтади.
Озиқланиши
Сирдарё ўзани бўйлаб Орол денгизига келувчи ёш бакраларнинг озуқа таркиби тўғрисида маълумотлар деярли мавжуд эмас. Улар дастлаб майда озуқа билан, кейинчалик йирик хирономидларнинг личинкаси билан озиқланишга ўтади. Мўйноқ кўлида эса асосан бубир буқабалиқ (Книпоwицчиа cауcасиcус) балиғи билан, Сарбас кўрфази ва Сирдарё делтасининг денгизга яқин қисмида хирономидларнинг личинкаси ва ғумбаги билан озиқланади.
ХХ асрнинг 30- йилларигача Орол денгизида бақра балиқнинг асосий озуқаси моллускалардан иборат бўлган. 1954-1955-йилларда Орол денгизига келиб қолган буқабалиқлар шароитнинг қулайлиги натижасида тез урчиб, кўпайиб кетди, шундан сўнг буқабалиқлар Орол бакраларининг асосий озуқасига айланиб борди. Ёш бакраларнинг ошқозонидан 8 тадан 70 тагача бубир буқабалиқ (Книпоwицчиа cауcасиcус) топилган бўлса, катта бақраларнинг ошқозонидан 250 тагача қум буқабалиқ (Неогобиус флувиатилис) топилган. Или ҳавзасига иқлимлаштирилган ёш бакралар асосан хирономидларнинг майда вакиллари билан озиқланади. Бироз катталашиб миграция қилиш вақтида эса хирономидлар ва карпсимонларнинг личинкаси ва хирономидлар ва чивинларнинг ғумбаги билан озиқланади.
Муҳофаза қилиш
Бугунги кунда бакраларнинг Орол популяцияси бутунлай қирилиб кетган. Ўзбекистон ҳудудида 1983-йилдан овлаш тақиқланиб, муҳофаза қилинадиган ҳайвонлар қаторига киритилган. Бадай-тўқай ва Қизилқум қўриқхоналарида муҳофаза қилинган. Ушбу балиқни бугунги кунда бутун дунёда овлаш тақиқланган. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (ТМХИ) қизил рўйхатига "Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги турлар" (CР) мақоми остида киритилган. Айни вақтда Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Украина Қизил китобларига киритилган.
Манбалар
- ↑ Гесснер, Ж., Фрейҳоф, Ж. & Коттелат, М. (2010). "Аcипенсер нудивентрис". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2010: э.Т225А13038215. дои:10.2305/ИУCН.УК.2010-1.РЛТС.Т225А13038215.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/225/13038215.
- ↑ Андоза:Wеб манбасисите
- ↑ Андоза:Wеб манбасисите