Bakron Muhammad ibn Najib
Бакрон Муҳаммад ибн Нажиб (12-аср охири — 13-аср боши) — географ ва хариташунос.
Бакрон газламага чизилган “Олам шакли” дунё харитасини 1209-йилда Муҳаммад Хоразмшоҳга тақдим этган. Хаританинг ўзи йўқолган, аммо ўша харитага илова қилинган батафсил изоҳот “Жаҳоннома” қўлёзмаси сақланиб қолган (Осиё халқлари институти қўлёзмалар фонди. Санкт-Петербург, шифр С — 612).
“Жаҳоннома”дан маълум бўлишича, харита рангли қилиб ишланган ва унинг шартли белгилари бўлган: шаҳарлар кичик доирачалар билан, денгизлар яшил рангда, дарё ва сойлар оч қизил рангда, тоғлар тўқ қизил, чўл ва қумликлар сариқ, шимолидаги қорли ўлкалар оқ рангда кўрсатилган. Барча номлар қизил рангда ёзилган. Харитага меридиан ва параллеллар ҳам чизилган. “Жаҳоннома”да 600 та номга изоҳ берилган. Бакрон дунё харитаси ва изоҳотни тузишда ўзидан олдин шу соҳаларда ҳам тадқиқот ўтказган Абу Райҳон Беруний, Носир Ҳисрав асарларидан фойдаланганини уқтириб ўтган[1][2].
Манба
- ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, Биринчи жилд, 2000-йил.
- ↑ „Мухаммад бин Наджиб Бакран“ (русча) (14-июл 2014-йил). 2024-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июн 2024-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |