Струcтурал модел ат атомиc ресолутион оф баcтериопҳаге Т4[1]
Тҳе струcтуре оф а тйпиcал мёвирус баcтериопҳаге
Анатомй анд инфеcтион cйcле оф баcтериопҳаге Т4.
A.
Бактериофаглар.

Бактериофаглар (бактериялар ва юн. пҳегос – емирувчи) – бактерияларни ютиб, емириб, йўқ қилиб юборадиган вируслар; бактериялар кушандаси. 1917-йил франсуз олими Ф. Дерелл бактериал филтрлардан ўтиб кета оладиган, эритиш қобилиятига эга мавжудотларга „бактериофаг“ деб ном берган. Н. Ф. Гамалея бу жараённи биринчи бўлиб кузатган (1898). Микроорганизмлар бор жойда бактериофаглар ҳам албатта бўлади. Уларнинг диаметри 45–140 нм бўлган думалоқроқ ёки олтибурчак шаклидаги бошчаси ва узунлиги 100 – 600 нм келадиган думи бор. Бошча ва дум қобиғи оқсил моддадан ташкил топган. Бактериофаглар бактерия ҳужайрасига ўсимтаси билан ёпишиб олади (адсорбсия), сўнгра бошчасидаги нарса ҳужайра ичига кириб бориб, янги фаг заррачаларини ҳосил қилади. Оқибатда ҳужайра емирилиб (лизис), янги бактериофаглар атрофга ажралади. Вирулентли ва мўтадил (симбиотик) бактериофаглар фарқ қилинади. Биринчиси ҳужайраларни емириб (лизис) янги заррачалар ҳосил қилади. Бошқалари ҳужайра ичига кирса ҳам уни эритиб юбормайди (профаг). Моътадил фаг тутган бактериялар лизоген бактериялар дейилади. Бактериофагларнинг айримлари ғоят спесифик хусусиятга эга, яъни микробнинг фақат бир турига таъсир кўрсатади (монофаг). Бошқа Бактериофаглар ҳар хил турдаги ҳужайраларни эритиб юборади (полифаг). Микробларнинг ўзгарувчанлиги ва эволюциясида бактериофаглар муҳим аҳамиятга эга. Ҳамма бактериофаглар оқсил ва нуклеин кислоталардан ташкил топган бўлиб, шу кислоталар турига қараб, ДНК ва РНК тутувчи бактериофагларга бўлинади. Бактериофаглар шифобахш ва касалликларнинг олдини олувчи восита сифатида ҳам қўлланади. Юқумли касалликлар (дизентерия, ич терлама ва бошқалар)га ташхис қўйишда, бемор организмидан ажратиб олинган бактерия хилини аниқлашда ҳам бактериофаглардан фойдаланилади. Ўсимликларда турли касаллик қўзғатувчи (фитопатоген) бактерияларни емирувчи бактериофаглар ҳам маълум. Экин майдонларидаги тупроқда ва ариқ сувларида баъзи патоген микробларнинг бактериофаглари топилган. Экишдан олдин уруғликни турли касалликларга қарши дорилаш тажрибаси бактериофаглардан экиладиган уруғларни юқумсизлантиришда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди[2].

Манбалар

Адабиётлар

Ҳаволалар