Бактериостатик моддалар (бактериялар ва юн. стасис – бир жойда туриш, тўхтаб қолиш), бактериостатиклар – бактериялар ва бошқа микроорганизмларнинг ўсиши ва ривожланишини тўхтатиб қўядиган моддалар. Антибиотиклар, оғир металларнинг ионлари (Аг/ Ау3, Ҳг2, Cу2), химиотерапевтик воситалар (сулфаниламид препаратлар, маргимуш препаратлари) ва бошқа Бактериостатик моддалардир. Улар кучи таъсир этаётган модданинг консентрациясига боғлиқ. Кам консентрацияли бактерицид моддалар ҳам бактерияларнинг кўпайишини тўхтатади. Бактериостатик моддалар тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат саноатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил