Bakteriostaz
Бактериостаз (бактериялар ва юн. стасис – тўхтаб қолиш) – ноқулай физик ва кимёвий омиллар таъсир этиши ёки ўсиш учун қулай шароит йўқлиги туфайли бактерияларнинг ўсиб ривожланишдан қисман ёки батамом тўхташи. Бактериостазда бактериялар заҳарли моддалар чиқармай қўяди, тиббиётда химиотерапевтик воситаларнинг қўлланиши ана шунга боғлиқ. Турли бактериостатик моддалар ва физик омиллар (юқори осмотик босим, нур, паст температура ва бошқалар) бактериостазга сабаб бўлади. Улар таъсири тўхтагач, бактериялар яна ўсиб, кўпайиб кетади, лекин бундай моддалар ва омиллар таъсири узоқ давом этганида бактериялар ҳалок бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |