Бактериурия (бактериялар ва юн. шоп – сийдик) – сийдикда бактериялар бўлиши; буйрак ва сийдикнинг яллиғланиш касалликлари, шунингдек ич терлама, бруцеллёз, лептоспироз ва бошқа юқумли касалликларда кузатилади. Чин ва сохта бўлади. Чин Бактериурияда микроблар сийдик йўлларида кўпайиб туради. Сохта Бактериурияда микроблар қондан сийдикка ўтади-ю, кўпаймай чиқиб кетади. Юқоридаги касалликларда бактериялар қондан сийдикка ўтади. Сийдик чиқариш канали (уретра)да доим микроблар бўлганлиги учун соғлом кишилар сийдигидан ҳам кўпинча бактериялар топилади. Бактериурияни аниқлаш учун сийдик махсус муҳитларда ундирилади, чўкмаси микроскопда кўздан кечирилади. Ич терлама, бруцеллёз, риккециоз, лептоспироз билан оғриган кишиларнинг сийдиги билан бактериялар чиқиши теварак-атрофдаги кишиларга касаллик юқиши хавфини туғдиради.

Белги ва симптомлари

Симптомсиз

Симптомсиз бактериурия сийдик йўллари инфексиясининг белгиларисиз кечадиган бактериурия бўлиб, кўпинча ичак таёқчаси бактерияси томонидан келтириб чиқарилади[1]. Бошқа потенсиал патогенлар Клебсиэлла турлари ва Б гуруҳи стрептококклари ҳисобланади[2][3]. Бу ҳолат кўпроқ аёлларда, кексаларда, узоқ муддатли парвариш муассасаларида яшовчиларда, шунингдек қандли диабет, сийдик пуфаги катетерлари ва орқа мия жароҳати бор одамларда учрайди[4]. Узоқ муддатли Фолей катетери қўйилган беморларда доимо бактериурия кузатилади. Узоқ муддатли парваришдаги аҳолининг 50% гача қисмида сурункали симптомсиз бактериурия учрайди[5].

Ҳомиладор аёлларда симптомсиз бактериурия туғилиш вазнининг пастлиги, муддатидан олдин туғиш, систит, чақалоқнинг инфексияланиши ва ҳомила ўлими билан боғлиқ[6][7][8]. Бироқ, бу тадқиқотларнинг аксарияти сифациз деб баҳоланган. Ҳомиладорликдаги бактериурия преэклампсия хавфини ҳам оширади[7].

Симптоматик

Симптоматик бактериурия – бу сийдик йўллари инфексиясининг аломатлари билан кечадиган бактериурия бўлиб, унга тез-тез сийиш, сийишда оғриқ сезиш, иситма, бел оғриғи, қорин оғриғи ва сийдикда қон пайдо бўлиши каби белгилар киради. Бу ҳолат пиэлонефрит ёки систитни ўз ичига олади[4].. Сийдик йўллари инфексияларининг энг кенг тарқалган қўзғатувчиси ичак таёқчаси бактерияси ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



  1. ↑ Смаилл, Фиона М.; Вазқуэз, Жуан C. (25 Новембер 2019). „Антибиотиcс фор асймптоматиc баcтериуриа ин прегнанcй“. Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс. 2019 (11). дои:10.1002/14651858.CД000490.пуб4. ИССН 1469-493Х. ПМC 6953361. ПМИД 31765489
  2. ↑ Смаилл, Фиона М.; Вазқуэз, Жуан C. (25 Новембер 2019). „Антибиотиcс фор асймптоматиc баcтериуриа ин прегнанcй“. Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс. 2019 (11). дои:10.1002/14651858.CД000490.пуб4. ИССН 1469-493Х. ПМC 6953361. ПМИД 31765489
  3. ↑ Эмами А, Жаванмарди Ф, Пирбонеҳ Н (Аугуст 2020). „Антибиотиc ресистант профиле оф асймптоматиc баcтериуриа ин прегнант wомен: а сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис“. Эхперт Ревиэw оф Анти-Инфеcтиве Тҳерапй. 18 (8): 807–815. дои:10.1080/14787210.2020.1759420. ПМИД 32321329. С2CИД 216084453
  4. ↑ 4,0 4,1 "Антибиотиcс фор асймптоматиc баcтериуриа ин кидней трансплант реcипиэнц". Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс 2018 (2): CД011357. Фебруарй 2018. дои:10.1002/14651858.CД011357.пуб2. ПМИД 29390169. ПМC 6491324. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6491324. 
  5. ↑ АМДА – Тҳе Соcиэтй фор Пост-Аcуте анд Лонг-Терм Cаре Медиcине (Фебруарй 2014), „Тен Тҳингс Пҳйсиcианс анд Патиэнц Шоулд Қуэстион“, Чоосинг Wиселй: ан инитиативе оф тҳе АБИМ Фоундатион, АМДА – Тҳе Соcиэтй фор Пост-Аcуте анд Лонг-Терм Cаре Медиcине, қаралди: 20 Април 2015
  6. ↑ Смаилл, Фиона М.; Вазқуэз, Жуан C. (2019-11-25). "Антибиотиcс фор асймптоматиc баcтериуриа ин прегнанcй". Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс 2019 (11). дои:10.1002/14651858.CД000490.пуб4. ИССН 1469-493Х. ПМИД 31765489. ПМC 6953361. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6953361. 
  7. ↑ 7,0 7,1 "Уринарй траcт инфеcтионс дуринг прегнанcй - ан упдатед овервиэw". Девелопментал Период Медиcине 20 (4): 263–272. 2016. ПМИД 28216479. 
  8. ↑ Эмами А, Жаванмарди Ф, Пирбонеҳ Н (Аугуст 2020). „Антибиотиc ресистант профиле оф асймптоматиc баcтериуриа ин прегнант wомен: а сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис“. Эхперт Ревиэw оф Анти-Инфеcтиве Тҳерапй. 18 (8): 807–815. дои:10.1080/14787210.2020.1759420. ПМИД 32321329. С2CИД 216084453