Абулфазл Бал’амий Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ (?—940) — сомонийлар вазири. У мамлакат обо-дончилиги ва илм-фан ривожи йўлида муҳим ишлар қилган, олим ва шоирларни ўз ҳимоясига олган. Истахришпшт ёзишича, Абулфазл Бал’амий Марв ва Бухорода кўп бинолар қурдирган. Шунинг учун "Шайх ул-жалил" ("Улуғ шайх") номига сазовор бўлган. Абулфазл Бал’амийга жуда кўп замондош шоирлар мадҳиялар ёзган. Абулфазл Бал’амий Рудакий билан айниқса яқин муносабатда бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил