Балалайка – уч торли, ҳамма торлари баравар чертиб чалинадиган рус халқ мусиқа асбоби.

Балалайка
Тури

Хордофон
Ўхшаш асбоблар

Домра

Тарихи

ХВИИИ аср бошида пайдо бўлиб, рус халқи орасида кенг ёйилган. Балалайкадан якканавозлик ва ансамблларда, қўшиқ ҳамда рақсларга жўрнавозлиқда фойдаланилади[1].

Турлари

ХИХ аср охиридарус мусиқачиси, моҳир балалайкачи Василй Андреэв ҳамкорлигида соз усталари Ф. Пасербский ва Н. Налимовлар халқ балалайкасини қайта ишлаб, катта-кичик турларини яратган. Мазкур созлар гуруҳи асосида рус халқ чолғу асбоблари оркестри ташкил этилган.

Балалайка-прима

Балалайка-секунда

Василй Андреэв томонидан қайта ишланган балалайканинг бир тури. Кичик октавадаги ля ва биринчи октавадаги ре ноталарига созланади. Овоз ҳажми кичик октавадаги ля нотасидан, иккинчи октавадаги ля нотасигача бўлади ва нота ёзувида скрипка калитида ёзилади[2][3].

Балалайка-алт

Балалайканинг бир тури бўлиб, ноталар ёзилишига кўра октава пастда эшитилади. Созланиши кичик октавадаги ми нотасидан иккинчи октавадаги ре нотасигача бўлади. Ноталар скрипка калитида октава юқорида ёзилади. Ижрода пайтида кўпроқ пастки товушлари билан қатнашади[2][3].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Балалайка“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ 2,0 2,1 И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  3. ↑ 3,0 3,1 И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар

Викиомборда „Балалаика“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.