Баланжар – Шимолий Кавказдаги ўрта аср шаҳри. Шимолий Доғистондаги Сулоқ дарёси бўйидаги Андреэво (Эндери, Ждере) қишлоғи ўрнида бўлган деб тахмин этилади. Ривоятга кўра, Баланжарга афсонавий Баланжар ибн Ёфас асос солган. Тарихий манбалар (Яъқубий, ИХ аср) Баланжарни ВИ асрдаги воқеалар муносабати билан тилга олганлар. Унга кўра, Баланжарни сосонийлар қўшини босиб олган. Масъудийнинг ёзишича, Баланжар ВИИИ аср гача Хазар хоқонлигиниит пойтахтларидан бири бўлган. ВИИ – ВИИИ асрларда Халифалик қўшинларига қарши қаттиқ қаршилик кўрсатган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил