Баланжар жанги Хазар–Араб урушлари давомида содир бўлган[1]. Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийнинг сўзларига кўра, 722 ёки 723-йилларда Умавий қўшинлари ал-Жарроҳ ибн Абдуллоҳ бошчилигида Кавказ тоғларини кесиб ўтиб, Баланжарга ҳужум қилган. Баланжар аҳолиси ўз шаҳрини ҳимоя қилиш учун 3000 та аравани бир-бирига боғлаб, баланд ҳудуддаги асосий қал’а атрофида айлана ҳосил қилган, аммо бу уриниш натижасиз бўлиб, улар мағлубиятга учраган[2]. Араблар шаҳар аҳолисининг катта қисмини қирғин қилган, омон қолганлар эса бошқа шаҳарларга, жумладан, Самандарга қочиб кетган. Ғалабага эришган араб қўшини йирик ўлжани қўлга киритиб, аскарларга катта миқдорда мукофот пули тарқатилган. Ушбу жангдан сўнг, араблар Самандарни ҳам босиб олиб, мусулмонлар яна Кавказортида ҳукмрон кучга айланган.

Баланжар жанги
Араб–Хазар урушлари
Саналар 723
Уруш ери Баланжар
Натижа Умавийларнинг ғалабаси
Қўмондонлар
Хазар хонлиги Умавийлар халифалиги

Манбалар

  1. ↑ Минорскй, Владимир. А Ҳисторй оф Шарвāн анд Дарбанд ин тҳе 10тҳ-11тҳ Cентуриэс (эн). Ҳеффер, 1958 — 106-бет. 
  2. ↑ Медиэвал Wарс 500–1500 (эн). Амбер Боокс Лтд, 2012-09-17 — 31-бет. ИСБН 978-1-78274-119-0. 

Адабиётлар

  • Дунлоп, Доуглас М.. Тҳе Ҳисторй оф тҳе Жеwиш Кҳазарс. Принcетон, Неw Жерсей: Принcетон Университй Пресс, 1954. ОCЛC 459245222. 
  • Семёнов, Игор Г. „Эпизоды биографии хазарского принца Барсбека“, . Проcеэдингс оф тҳе Фифтеэнтҳ Аннуал Интернатионал Cонференcе он Жеwиш Студиэс, Парт 2 (ру), Мосcоw, 2008 — 282–297-бет. ИСБН 978-5-8125-1212-5.