Баланжар жанги Биринчи Араб–Хазар уруши даврида Хазар хоқонлиги ва халифалик қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган. Араб қўшинларига Абдураҳмон ибн Роби’а қўмондонлик қилган[1].

Баланжар жанги (652)
Араб–Хазар урушларининг бир қисми
Саналар милодий 652-йил
Уруш ери Баланжар атрофида
Натижа Хазарлар ғалаба қозонган
Қўмондонлар
Хазар хоқонлиги
  • номаълум
Рошидун халифалиги
  • Абдураҳмон ибн Робиъа †

Араб манбаларига кўра, 642-йилда араблар Дарбандни эгаллаган, бу пайтда Абдураҳмон ибн Роби’а шаҳарнинг форс ҳокими Шаҳрбарозни таслим бўлишга мажбур қилган[2]. Абдураҳмон Дарбандда туриб кейинги йилларда хазарларга қарши тез-тез ҳужумлар уюштирган, аммо бу ҳужумлар кичик кўламда бўлган ва манбаларда бу борадаги катта аҳамиятга эга воқеалар ҳақида қайд этилмаган[2].

652-йилда халифа Усмоннинг хавф-хатарлардан тийилиш ҳақидаги буйруғига қарамай, Абдураҳмон шимолга томон катта юришни бошлаб, Баланжар шаҳрини нишонга олган[2]. Бироқ Балозурий ва Яъқубийнинг маълумотларига кўра, бу юришга унинг укаси Салмон ибн Раби’а бошчилик қилган[3].

Кейинги қамал давомида ҳар икки томон катапулталар ва баллисталардан фойдаланган[2]. Бир неча кундан сўнг хазар гарнизони қарши ҳужум уюштирди, айни шу вақтда хазарларга ёрдам бериш мақсадида йирик қўшин етиб келди. Жангда Абдураҳмон ҳалок бўлди, унинг укаси Салмон қўшинни руҳлантиришга уринганига қарамай, араб қўшинлари пароканда бўлди[2]. 4 000 нафар араб аскари ҳалок бўлди, кўпчилик Салмон билан бирга Дарбандга қочиб кетди, қолганлари эса Гилон ва Журжонга қадар чекинишга мажбур бўлди[3].

Абдураҳмоннинг жасади жанг майдонида қолиб кетган. Маълумотларга кўра, хазарлар унинг жасадини қозонга солиб сақлашган ва уни муқаддас деб билишган. Уларнинг эътиқодича, бу жасад ёмғир ёки қурғоқчилик келтириш, шунингдек, урушда ғалабани таъминлаш кучига эга бўлган[2].

Манбалар

  1. ↑ Ҳоwард-Жоҳнстон, Ж. Д.. Wитнессес то а Wорлд Cрисис : Ҳисторианс анд Ҳисториэс оф тҳе Миддле Эаст ин тҳе Севентҳ Cентурй (эн). Охфорд, Энгланд: Охфорд Университй Пресс, 2010 — 378-бет. ИСБН 978-0-19-920859-3. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Дунлоп 1954.
  3. ↑ 3,0 3,1 Артамонов 1962.