Balanjar jangi (730)
Баланжар жанги тахминан 732-йилда Хазарлар шаҳри Баланжар яқинида бўлиб ўтган. Умавийлар қўшини шаҳзода Маслама ибн Абдулмалик қўмондонлигида бу жангда ғалаба қозонган ва ундан кейин Самандар шаҳри томон юришни давом эттирган.
| Баланжар жанги (730) | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Иккинчи Араб–Хазар урушларининг бир қисми | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
Хазар хоқонлиги
|
Умавийлар халифалиги | ||||||
| Кучлар | |||||||
| йирик армия | 1000[1] | ||||||
Маслама ибн Абдулмалик минтақага келишидан олдин хазарлар билан тўқнашувлар ўз ниҳоясига етган эди. Маслама минтақага келганидан кейин Ширвон вилоятидаги Ҳизан (Ҳайзан) қал’асини қамал қилди. У маҳаллий аҳолига бўйсунишни таклиф қилди, бироқ аҳоли бу таклифни рад этганидан кейин жанг бошланди. Қамал узоқ давом этди, вазият оғирлашгач, аҳоли Маслама билан келишувга рози бўлди. Шундан сўнг Маслама шаҳар қал’асини вайрон қилишни буюрди. Хавфсизликлари кафолатланган бўлса-да, шаҳар аҳолиси ўз ваъдаларига содиқ қолмадилар ва шу сабабли Маслама уларни қатл қилди. Сўнгра Маслама ҳар йили солиқ тўлаш шарти эвазига Cибал амирлари билан сулҳ тузди. Ширвоншоҳ, Лираншоҳ, Таберсераншоҳ, Филаншоҳ, Cершаншоҳ ва Маскат амирлари унга итоат билдиришди[2].