Баланофоралар (Баланопҳоралес) - икки паллали ўсимликлар тартиби, ўсимликлар илдизида паразитлик қиладиган этдор ўтлар. Гуллари майда, бир жинсли ёки полигам, тўшулда жойлашган. Уруғи эндоспермли. Меваси ёнғоқсимон ёки данаксимон. 2 оплага бўлинади. Синоморсимонлар (Cйномориаcеаэ) оиласи битта туркум ва 2 турни ўз ичига олади, шу жумладан жунгор синомори (Cйномориум сонгариcум) Марказий Осиёда тарқалган. Баланофорадошлар (Баланопҳораcеаэ) оиласига 18 туркум, 120 га яқин тур киради. Тропик ва қисман субтропик минтақаларда, асосан нам тропик ўрмонларда тарқалган. Бошқа паразитлар сингари баланофоралар органлари ҳам жуда соддалашган: барглари тангачасимон ёки бўлмайди, айрим туркумлари гулларининг гулён-барглари ривожланмаган. Баланофоралар гуллари рангли колба ёки шар шаклида бўлиб, тупроқ юзасига чиқиб туради. Баъзи турлари шам учун ишлатиладиган мумсимон қатронга, бошқалари крахмалга бой бўлади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил