Balanoglosslar
Баланоглосслар (Баланоглоссус) – ичак билан нафас олувчилар синфига мансуб чала хордалилар уруғи. Гавдаси чувалчангсимон, учта қисмдан – ҳартум, ёқа ва танадан иборат, узунлиги 2,5 м га етади. Бошланғич хордаси ва невроцели бўлади, лекин тузилиши ҳақиқий хордалилардан фарқ қилади. Баланоглосслар денгизнинг унча чуқур бўлмаган жойларида қумга кўмилиб яшайди. Узун мускулли ҳартуми қумни кавлаб кириб олишга ёрдам беради. Гавдасининг ҳартумдан кейинги ёқа деб аталадиган қисми ҳалқа шаклида танасини ўраб олади. Гавдаси сиртдан бир қават киприкли эпителий билан қопланган. Эпителий остида ташқи ҳалқасимон ва ички бўйлама мускуллар жойлашган. Оғиз тешиги қорин томонига Ҳартум билан ёқа ўртасига очилади. Баланоглосслар сув тубидаги балчиқни ютиб, ундаги органик қолдиқлар ва майда организмларни ажратиб олиб озиқланади. Бир неча тури маълум. Шимолий ва Узоқ Шарқ денгизларида 3 тури тарқалган[1].
Манабалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |