Balapantov
Балапантов - Марказий Қизилқумдаги тоғ. Томдитовнинг шарқий қисми. Мутлақ баландлиги 493 м. Шимолда Шўшақтов тоғларидан тектоник ботиқ орқали ажралган. Шарқий ва жанубий этаклари Ёмонқум чўлига туташ. Балапантов карбон даврининг сланес ва конгломератларидан таркиб топган, ён бағирлари ясси. Балапантовнинг сувайирғич қисми ясси текислик, жанубий ён бағри тик. Жанубий ён бағридаги сойлар у қадар чуқур эмас, водийлари анча кенг , сойлар сланес шарчалари билан қопланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |