Balaton
Балатон — Венгриядаги кўл. Ўрта Дунай пасттекислигида, 105 м баландликда. Майдони 596 км², уз. 78 км. Ўртача чуқ. 3 м (энг чуқур жойи 11 м). Балатон кўлининг ўрни тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган. Шимолий-ғарбий қирғоқлари баланд, тик ва парчаланган, қирғоқларининг қолган қисми паст, қумлоқ, баъзан ботқоқлик. Балатонга бир неча дарё қуйилади, энг каттаси — Зала. Шио дарёси оқиб чиқади ва у каналлар орқали Дунай дарёсига қуйилади. Кема қатнайди. Ёзда сувнинг температураси 20°. Балатон атрофлари Венгриядаги йирик курорт ва туризм рни. Минерал булоқ кўп.
Кема қатнови ва балиқ овлаш йўлга қўйилган. Балатон соҳилида Кестхей ва Шиофок шаҳарлари жойлашган. Тихан ландшафт қўриқхонаси (заказник), Киш-балатон резервати бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |