Balet

Балет (франсузча: баллет; лотинча: балло – рақсга тушаман) – асар мазмуни мусиқий хореографик образлар воситаси билан ифодаланадиган саҳна санъати тури. Ўзида санъатнинг драматургия, мусиқа, хореография, тасвирий санъат каби турларини уйғунлаштиради, бу санъат турларининг ҳаммаси алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмай, балетнинг синтез маркази бўлган хореографияга бўйсунади[1][2].
Балет либретточи, композитор, балетмейстер ва рассом ҳамкорлигида яратилади. Балетнинг драматургик асоси либретто (ссенарий)дан бошланиб, унда асарнинг асосий мазмуни, ғоя, зиддият ва ҳарактерлари аниқ белгиланади. Либретто кўпинча адабий асарга асосланиб, уни мусиқа ва хореографияда гавдалантириш имконияти ҳисобга олинади. Ссенарий асосида эса композитор балет мусиқасини яратади. Унинг изчиллиги, саҳна кўриниши, парда ва номерларга бўлиниши ссенарийда кўрсатилади. Мусиқа фақат ссенарийни ифодалабгина қолмай, балки мусиқали образларнинг мазмуни билан уни бойитади. Балет мусиқаси хореографияни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Балет— мусиқада ёзилган, хореографияда гавдалантирилган драма. Хореографик ҳаракатнинг асоси рақс ва инсон танасининг пластикасидир. Балетда рақснинг мумтоз, ҳарактерли, саҳна, халқ, эркин пластика, „модерн“ каби турларидан фойдаланилади. Мумтоз рақс Европа балет санъатида етакчи ўринни эгаллаб, пантомима, рақснинг бошқа турлари, спорт ва акробатика элементлари билан бойиб бормоқда. Балет спектаклида декорация, либос, ёруғлик ва бошқа ҳамма тасвирий воситаларни мусиқий-хореографик ҳаракатга уйғунлаштириш рассомнинг вазифасидир. Балет спектаклининг ижроси, мусиқий талқини ва мусиқа билан рақс ҳаракатининг уйғунлигига дирижёр раҳбарлик қилади. Балетнинг фожиа, комедия, песа, балет – симфония каби жанрлари мавжуд. Балет спектакллари бир пардали, кўп пардали бўлади. Балет атамаси асосан ХВИ—ХИХ асрлар давомида шаклланган европа балет санъатини ифодалайди, лекин ХХ асрдан кенгроқ талқин қилиниб, Осиё ва Африка мамлакатларининг рақс томошаларига нисбатан ҳам ишлатилади. Европа балетининг пайдо бўлиши қадимий халқ мусиқали рақс томошаларига бориб тақалади. ХВ—ХВИ асрлар театрлашган рақсларнинг шаклланиш жараёни аввал Италияда, сўнг бошқа мамлакатларда балет санъатини вужудга келишига сабаб бўлди. 1581-йил Франсияда яхлит ва ривожланган мазмунли мусиқа, рақс, пантомима, сўз ва ашула билан ифодаланган биринчи балет спектакли („Қироличанинг ҳажвий балети“) яратилди. 1661-йил Парижда ташкил қилинган „Қироллик рақс академияси“ балетнинг профессионал санъатга айланишида катта рол ўйнади. ХВИИИ асрда Англия, Австрия ва Франсияда балет батамом мустақил санъат тури сифатида шаклланди. Россияда биринчи балет спектакли ХВИИ асрнинг 70-йилларида („Орфей ва Эвредика ҳақида балет“) яратилган.
Ўзбекистонда балет
Ўзбек халқи қадимдан ўзининг мумтоз рақсига, ранг-баранг, ривожланган рақс маданиятига эга бўлиб, бу Ўзбекистонда профессионал балет санъатининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. 1918-йил Тошкентда Туркистон халқ консерваторияси заминида Давлат рус опера театри ташкил қилинди. Театр қошида кичик балет труппаси ҳам бўлган. 1929-йил театр опера ва балет театри номини олди. „Лолақизғалдоқ“ (Р. Глиэр), „Раймонда“ (А. Глазунов), „Ференжи“ (Б. Яновский), „Боқчасарой фаввораси“, „Кавказ асири“ (Б. Асафев) каби Б.лар қўйилди. 1933-йил Тошкентда 1-Республика балет мактаби (1935-йилдан Тамарахоним номида) очилди. 1933-йил биринчи ўзбек миллий балет пантомимаси – „Пахта“ (балетмейстер Ус т а Олим Комилов) саҳналаштирилди. Кейинчалик „Шоҳида“ (Ф. Тал), „Гуландом“ (Е. Брусиловский), „Тоғлар қалби“ (А. Баланчивадзе), „Лайлакча“ (Д. Клебанов) каби Б.лар ўзбек мумтоз ва халқ рақслари асосида яратилди. 1941-йилда балет мактабининг биринчи битирувчилари Г. Измайлова, Р. Урмансева, Н. Таршилова қабилар балет труппасига келиб қўшилди. Аммо труппада тайёрланган кордебалетнинг юқлиги мумтоз балетлар қўйиш имконини бермасди. 1943-йилдагина „Оқбилак“ (С. Василенко) балети қўйилди. 1948-йил ўзбек опера ва балет театри Свердлов номидаги рус опера ва балет театри билан бирлаштирилиб, А. Навоий номидаги опера ва балет театрига айлантирилди ва тажрибали кордебалет артистлари билан кучайтирилди. „Букри тойчоқ“ (Ч. Пуни), „Дон Кихот“ (Л. Минкус), „Оққуш кўли“ (П. Чайковский) каби мумтоз, „Раққоса“ (Г. Мушел) каби миллий Б.лар қўйилди. 1948 – 51-йиллар Москва хореография билим юрти қошида очилган ўзбек балет студиясида Ҳ. Комилова, Г. Маваева, К. Юсупова, Ф. Носирова, Ё. Ҳожисаидова, Л. Баширова, А. Назруллаев, Р. Тангуриев ва бошқа таълим олдилар.
1947-йил Тошкентда хореография билим юрти ташкил қилинди. „Ёшлик“ (М. Чулаки), „Эсмералда“ (Ч. Пуни), „Уйқудаги гўзал“ (П. Чайковский) каби спектакллар қўйилди. 50-йилларнинг ўрталарида балет труппаси Б. Крриева, Л. Комилова, С. Тангуриева, В. Проскурина, Р. Курмасва, В. Василев, К. Соатов ва бошқа балет артистлари билан тўлдирилди. Труппа таркибининг янгиланиши репертуарга ижро услуби мураккаб мумтоз Б.ларни („Жизел“, „Шопениана“) киритиш имконини берди. 60-йилларда „Болеро“ (М. Равел), „Дон Жуан“ (К. Глюк), „Спартак“ (А. Хачатурян), „Корсар“ (А. Адан), „Кашмир афсонаси“ (Г. Мушел), „Лайли ва Мажнун“ (И. Акбаров), „Севги тумори“, „Темур Малик“ (М. Ашрафий), „Қирққиз“ (Л. Фейгин), „Семурғ“ (Б. Бровсин), „Суҳайл ва Меҳри“ (М. Левиев) ва бошқа Б.лар саҳналаштирилди. 70-йилларга келиб, мумтоз, замонавий ва миллий балетлар билан ўзбек Б.и бойиди. „Танавор“ (А. Козловский), „Ойимқиз ва безори“ (Д. Шостакович), „Антоний ва Клеопатра“ (Э. Лазарев), „Афсоналар водийсида“ (У. Мусаев), „Дунёнинг яратилиши“ (А. Петров), „Севги ҳақида қисса“ (О. Медиков), „Севги ва қилич“ (М. Ашрафий), „Узилган қўшиқ“ (А. Калнинш) ва бошқа спектакллар шулар жумласидан.
1980–1990-йиллар композитор ва балетмейстрларнинг миллий балет яратиш борасидаги ҳаракатлари кучайди. „Наврўз“ (Ик. Акбаров), „Қуёшга таъзим“ (Р. Абдуллаев), „Тўмарис“ (У. Мусаев) каби балетлар миллий балетимиз мавқеини янада кўтарди. Г. Измайлова, Б. Қориева, В. Василев, Г. Ҳамроева, Н. Ёқубова, Р. Тангуриев, С. Тангуриева, 3. Давлетмуродова, Р. Каримова, Ф. Саъдуллаева қабилар ўзбек балетини ривожланишига муносиб ҳисса қўшдилар. 1997-йил Тошкент хореография билим юрти негизида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ҳамда хореография мактаб-интернати ташкил этилди[3].
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Балет“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
Викиомборда „Баллет“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
Викиомборда „Баллет“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |