Балетмейстер (олмонча: баллеттмеистер — балет устаси) — балет спектакллари, хореографик чиқишлар, опера, оперетта, драматик спектакллардаги рақс саҳналарининг муаллифи ва саҳналаштирувчиси ёки режиссёри[1][2]. Ўрта Осиё, Қозоғистон ва Озарбайжонда миллий мусиқали драма спектакллари учун рақсларни саҳнага қўювчилар ҳам балетмейстер дейилади.

Балетмейстер балетда бутун спектаклнинг хореографик шаклини либретто асосида, мусиқа ритми ва оҳангларига мос қилиб ишлаб чиқади ва раққос(а)ларга ўргатади. Балетмейстер балетда бош ижодкор бўлса, бошқа жанрларда ёрдамчи ҳисобланади.

Ўзбекистонда Қундуз Миркаримова, Галия Измайлова, Бернора Қориева, Кодир Мўминов, Юлдуз Исматова, Вилоят Оқилова ва Маъмура Эргашевалар кабилар етакчи балетмейстерлар ҳисобланади[3].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Балетмейстер“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар