Baliq uni
Балиқ уни – балиқдан ёки балиқни консервалаш чиқитларидан тайёрланадиган ун. Балиқ уни оқсил, калсий ва фосфорга бой бўлиб, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига берилади. Таркибида 50 – 55% оқсил, 10 – 20% ёғ, 30% гача калсий фосфат, 5% гача ош тузи ва А, В, Д витаминлари бор. Балиқ уни организмда жуда енгил ҳазм бўлади. Шунинг учун биринчи навбатда ёш ҳайвонларга, жўжаларга (кундалик емининг 10% миқдорида), товуқларга, баъзан катта ёшдаги ҳайвонларга ҳам берилади. Сигирга кунига 1 – 1,5 кг балиқ уни берилса, сут ва гўшт сифати бузилмай, маҳсулдорлиги ошади. Балиқ уни Ўзбекистонда Мўйноқ балиқ консерва заводида тайёрланган. Ҳозир Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудида балиқ уни тайёрланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |