Baliqchilik asboblari
Балиқчилик асбоблари - балиқ овлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналар. Балиқ овлаш усулига қараб сузиб оладиган, илинтирадиган, тузоқ ва қармоқ типидаги Балиқчилик асбоблари бўлади. Сузиб оладиган Балиқчилик асбоблари билан балиқ сув ҳавзаларида сузиб овланади. Бу хилдаги Балиқчилик асбоблари га неводлар, денгиз лойқалатгичи, халта тўр, ёйма тўр, кўтарма тўр ва бошқа киради. Илин-тирадиган Балиқчилик асбоблари га ингичка ипдан тўқилган тўрлар киради. Улар ҳам ўрнатиб қўйиладиган ва сузиладиган хилларига бўлинади. Ўрнатиб қуйиладиган турлар сув ҳавзасининг маълум бир ерига қозиқлар билан маҳкамлаб қўйилади. Сузиладиган хилларининг бир учи қайиқ ёки кемага бириктирилиб, иккинчи учи сув оқимига ёки шамол йўналишига қараб судралади. Ўрнатиладиган тўрнинг уз. 150 м, сузадигани 30 – 35 м, эни 18 м. Тузоқ типидаги Балиқчилик асбоблари га вентер, мережа (гардишга тортилган тўр) типидаги сувга қўйиладиган турлар киради. Уларнинг ичига балиқ киради, лекин қайтиб чиқолмайди. Бу хилдаги тузоқлар илгари қамиш, новда ва бошқа материаллардан тўқиларди. Ҳозир фақат тўрдан қилинади. Қармоқ типидаги Балиқчилик асбоблари га турли хилдаги қармоқлар киради. Бу хилдаги Балиқчилик асбобларини ҳаваскорлар ва балиқ овлаш хўжаликлари ишлатишади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |