Balkis Karmisheva
Балкис Халиловна Кармишева (1916—2000) — этнограф, турколог олима.
Балкис Халиловна Кармишева 1916-йил 3-июлда ҳозирги Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор раёнидаги (Шарқий Туркистон) Ғулжа шаҳрида дунёга келган. 1946-йилда Тошкентдаги Ўрта Осиё давлат университетининг археология кафедрасини тамомлади. Тожикистон тарих институтининг археология ва этнография бўлимида 1956-йилгача ишлади. Кейинчалик Москва шаҳридаги Этнография институтида ишлади.
Балкис Халиловна Кармишева Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ўзбекларининг кўпгина уруғлари ҳақида муҳим маълумотларни келтириб ўтган. Олима Ўзбекистоннинг жанубий ва марказий минтақасида истиқомат қилувчи ўзбек уруғларини этник тарихи хусусиятлари борасида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирган[1].
Балкис Халиловна Кармишева 2000-йилнинг октабр ойида Москва шаҳрида вафот этди.
Адабиётлар
- Кармышева Б.Х. Очерки этнической истории южных районов Таджикистана и Узбекистана. М., 1976
Манбалар
- ↑ С.С.Губаева. Некролог // Этнографическое обозрение. №3., 2001, C-154-157.