Балластер — темир йўл изларини балласт устига кўтариб қўювчи, балластни сидириб ташловчи машина. Локомотив ҳаракатлантиради. Уч хили мавжуд: 1) электромагнит кўтаргичли электр Б.; 2) роликли пневматик Б.; 3) роликли механик Б. Энг қулай ва афзали электр Б.дир. Балластер қуриш ишларини анча енгиллаштиради, иш унумдорлигини оширади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил