Баллиститлар, баллистик порохлар — тутунсиз алангаланувчи порохлар; нитроглицерин билан коллоксилин аралашмасини пластификациялаш (юмшатиш) натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ моддалар. Узоқ вақтгача ўз хоссаларини йўқотмайди, тез тайёрланади. Баллистик қуроллар ва ракета двигателларида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил