Балнеотехника (балнео... ва техника) — санитария техникасининг бир бўлими; минерал сувларни тугаб қолиши ҳамда ифлосланишидан сақлаш учун балнеология маълумотларига асосланиб, зарур шароит туғдириш ва улардан даволаш-профилактика мақсадида самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқади. Шифобахш балчиқни манбаидан шифохоналарга келтириш ва табиий хоссаларига путур етказмасдан иситиб бериш ва ишлатиш ҳам Б.нинг вазифасидир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил