Балуж тили — Балуж (балач, балуч) халқи тили. 5,7 миллионга яқин киши сўзлашади. Улар Покистон (2 миллионга яқин), Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Ўрта Осиёда - Мари (Туркманистан), Кўлоб (Тожикистон)да яшайди. Балуж тили Эрон тиллари шимолий-ғарбий туркумига мансуб. Таркибида 5 та (ғарбий, шарқий) шевалар гуруҳи бор. Балуж тилида сирғалувчи, қўшалоқ, серебрал унли товушлар мавжуд. Ҳозирги флексиянинг бузилиши ва аналитик қурилиш юз бермоқда. Балуж тилида 4 келишик, 2 нисбат, 4 майл, 10 га яқин замон бўлиб, баъзи шеваларида эргатив тузилиш бор. Жинс категорияси йўқ. Луғат таркибида Форсча, Урду, Арабча, Туркча сўзлар мавжуд[1].

Балуж тили
Миллий номи بلؤچی
Мамлакатлар Покистон
Эрон
Афғонистон
Расмийлик ҳолати Балужистон (Покистон)
Туркумланиши
Туркум Ҳинд-Европа тиллари
Алифбоси Араб алифбоси
Тил кодлари
ИСО 639-2 бал
ИСО 639-3 бал

Манбалар

  1. ↑ "Балуж тили" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил