Balxi tut
Балхи тут (Могассас) — тутдошлар (туцимонлар оиласи)га мансуб дарахт. Ватани ҳозирги Афғонистон (Балх шаҳри номидан). Ғарбий ва Жан. Осиёда кўп. Балхи тут халқ селексияси йўли билан чиқарилган. Ўзбекистонда асосан меваси учун етиштирилади. Баргидан ипак қурти боқишда ҳам фойдаланилади. Баргининг тўйимлилик даражаси (айниқса, 4 — 5 ёшлик қурт учун) жуда яхши. Шох-шаббаси тарвақайлаб ўсади, баландлиги ва шох-шаббасининг кенглиги 18 – 20 м. Меваси тўпмева, оқ, ширин, уруғсиз. Барги серет, силлиқ, тўқ яшил, катталиги ўртача (бўйи 18 см, эни 17 см), ёзда дағаллашади. Ҳар тупидан 12 – 30 кг барг олинади. Меваси янгилигида ва қуритилган ҳолда истеъмол қилинади, ундан тутмайиз, тут ҳолваси, шинни ҳам тайёрланади. Балхи тут совуққа чидамли, пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |