Балюстрада (франс. балустраде — айвон, зина панжаралари) — қаторак, терраса, айвон, балкон тўсиғи сифатида ўрнатиладиган пастаккина панжара. Б. ёғоч ва чўяндан турли шаклда ясалади ва устки қисми тахта ёки мармардан қилинади. Б. бинолар меъморий безагининг бир қисми ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил