Банда денгизи — Тинч океандаги ороллар оралиғидаги денгиз. Индонезияда, Серам, Ветар, Жан.-Шарқий ва бошқа ороллар орасида. Майдони 714 минг км², чуқ. 7440 м гача. Сувининг йиллик ўртача температураси 27*. Шўрлиги 34,5%. Тубида сойликлар ва баландликлар, жан.да Гунунг-Апи сув ости вулкани бор. Денгазда учар балиқ, акула, тунес ва саккизоёқлар яшайди. Амбон порти (Амбон о.да) бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил