Bandixon
Бандихон — Сурхондарё вилоятидаги дара. Бойсунсой водийси Такасакиради тизмасини кесиб ўтган жойда. Бандихоннинг узунлиги 10 — 12 км, тагининг энг тор жой 8 — 10 м. Ён бағирлари тик, жанубий ён бағрида баъзан қияроқ жойлари ҳам учрайди. Бандихон ён бағирлари бўр даврининг гил, гипс, оҳактош, алевролит жинсларидан, сувайирғич қисми палеоген оҳактошларидан тузилган. Оҳактош жинслари қаттиқ бўлганидан кам емирилтан. Бойсунсой бу дарада тор (4 — 5 м) ўзанда оқади. Бойсун билан Қумқўрғон шаҳарлари ўртасидаги энг яқин йўл шу дарадан ўтади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |