Бангалор, (канн. ಬೆಂಗಳೂರು, Бенгалуру) — Ҳиндистон жанубидаги шаҳар, Карнатака штатининг маъмурий маркази. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 2,7 млн. киши (1991). Мамлакатнинг муҳим саноат, фан ва маданият маркази. Машинасозлик (самолёцозлик, станоксозлик, телефон ва электр асбоб-ускуналари) саноати, тўқимачилик, кўп поябзал, совунгарлик, фармацевтика корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган, чинни ва шиша буюмлар ишлаб чиқарилади. Космик тадқиқотлар маркази. Курорт жой, ботаника бога бор. Шаҳар ХВИ асрда вужудга келган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил