Bangaranga
„Бангаранга“ — болгариялик хонанда Дара томонидан ижро этилган қўшиқ. Тарона 2026-йил 2-мартда чиқарилган бўлиб, унга Моноир продюсерлик қилган. Қўшиқ Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танлови 2026да Болгария шарафини ҳимоя қилган ҳамда 516 балл тўплаб, танлов ғолибига айланган. Бу Болгария учун танлов тарихидаги биринчи ғалаба бўлди. Шунингдек, тарона 2017-йилдан бери ҳам ҳакамлар, ҳам томошабинлар овозига кўра биринчи ўринни эгаллаган илк ғолиб асардир[1].
| „Бангаранга“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Дара сингли | ||||
| Чиқарилган санаси | 2026-йил 2-март | |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги | 2:58 | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Дарина Ётова, Анне Жудитҳ Wик, Cристиан Тарcеа, Димитрис Контопоулос | |||
| Продюсер(лар) | Cристиан Тарcеа, Димитрис Контопоулос | |||
| Дара сингллари хронологияси | ||||
| ||||
Қўшиқ Австрия, Болгария, Хорватия, Германия, Греция, Исроил, Литва ва Швеция чартларида биринчи ўринга кўтарилди. Шунингдек, у Финландия, Люксембург, Швейсария ва Туркия мусиқа бозорларида кучли ўнликка кирди ҳамда Биллбоард Глобал 200 чартида 90-ўринни эгаллади.
Яралиш тарихи
„Бангаранга“ Дарина „Дара“ Ётова, Анне Жудитҳ Wик, Cристиан „Моноир“ Тарcеа ва Димитрис Контопоулос томонидан ёзилган ва басталанган; охирги икки муаллиф қўшиқнинг продюсери сифатида ҳам ишлаган. Тарона қисман Болгариянинг Кукери анъаналаридан илҳомланган ҳолда яратилган[2]. Қўшиқ номи Ямайка патуаси тилида бўлиб, у „қувноқ тартибсизлик“ ёки „шовқин-сурон“ деб таржима қилинади. Дара ушбу қўшиқ матнини 2025-йилда ўзига қўйилган диққат етишмаслиги ва гиперактивлик бузилиши ҳамда доимий хавотирни енгиш мақсадида ёзганини таъкидлаган[3].
Мусиқий видео ва тарғибот
„Бангаранга“ учун К2ИД Продуcтионс томонидан ишланган мусиқий видео 2026-йил 18-мартда Эуровисион Сонг Cонтест расмий ЁуТубе каналида эълон қилинди.
Дара танлов олдидан бир қатор Эуровисион партияларида қатнашди. Жумладан, 2026-йил 21-мартда Норвегиянинг Осло шаҳридаги „Нордиc Эуровисион Партй“да, 18-апрелда эса Руминиянинг Бухарест шаҳридаги „Эуровисион Пре-Партй Бучарест 2026“ тадбирларида чиқиш қилди.
Танқидий қабул
„Тҳе Даилй Телеграпҳ“ нашридан Неил МcCормиcк қўшиқнинг ўзига жалб қилувчанлигини юқори баҳолади[4]. „Вултуре“ нашридан Жон О'Бриэн „Бангаранга“ни Эуровисион 2026 тароналари ичида эттинчи ўринга қўйиб, уни Болгария учун „мустаҳкам қайтиш“ деб атади. „Тҳе Тимес“ нашри вакили Эд Поттон эса қўшиқни 25 та финалчи орасида биринчи ўринга лойиқ кўрди[5].
Қўшиқнинг нақорати кўплаб танқидчилар томонидан „Считт'с Cреэк“ сериалидаги „А Литтле Бит Алехис“ таронасига қиёсланди, куплетлари эса Аланис Мориссеттенинг „Унинвитед“ асарига ўхшатилди. ББC шарҳловчиси Марк Саваге қўшиқни „ақлдан оздирадиган даражада жўшқин ва дадил“ деб таърифлади.
Эуровисион қўшиқ танлови 2026
Миллий саралаш
Дара Болгария миллий саралаш босқичида томошабинлар ва ҳакамлар овозига кўра ғолиб бўлди. 28-феврал куни бўлиб ўтган қўшиқ танлаш босқичида у учта номзод таронани ижро этди. „Бангаранга“ ҳам ҳакамлар, ҳам томошабинлар овози бўйича биринчи ўринни эгаллабб, мамлакат вакили сифатида танланди.
Танловда
Эуровисион қўшиқ танлови 2026 Австрия пойтахти Вена шаҳридаги „Wиэнер Стадтҳалле“ аренасида бўлиб ўтди. Дара 14-май куни ўтказилган иккинчи ярим финални очиб берди ва 278 балл тўплаб, биринчи ўрин билан финалга йўл олди. Дара саҳнада Фредрик Рйдман ва Кеиша вон Арнолд хореографиясида тўрт нафар раққос ҳамроҳлигида чиқиш қилди.
16-май куни бўлиб ўтган финалда Дара 516 балл тўплади. У ҳакамлар ҳайъатидан ҳам, томошабинлардан ҳам энг кўп овоз олган ҳолда Болгария тарихидаги илк Эуровисион ғалабасини таъминлади[6].
Чартлар
| Чарт (2026) | Энг юқори ўрин |
|---|---|
| Австрия (Ö3 Аустриа Топ 40) | 1 |
| Болгария Аирплай (ПРОПҲОН) | 1 |
| Германия (Оффиcиал Герман Чарц) | 1 |
| Греция Интернатионал (ИФПИ Греэcе) | 1 |
| Литва (АГАТА) | 1 |
| Швеция (Сверигетопплистан) | 1 |
| Хорватия Интернатионал (Топ листа) | 1 |
| Финландия (Суомен вираллинен листа) | 2 |
| Швейсария (Счwеизер Ҳитпараде) | 2 |
| Люксембург (Биллбоард) | 2 |
Манбалар
- ↑ „Ποια είναι η εντυπωσιακή Ντάρα που θα εκπροσωπήσει τη Βουλγαρία στη Эуровисион με τη συμμετοχή Έλληνα συνθέτη“ (эл). Прото Тҳема (2026-йил 3-март). Қаралди: 2026-йил 17-апрел.
- ↑ Олтерманн, Пҳилип; Белам, Мартин. „Булгариа wинс 70тҳ Эуровисион cонтест wитҳ Дара анд Бангаранга“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2026-йил 16-май). Қаралди: 2026-йил 16-май.
- ↑ Саваге, Марк „Бангаранга! Булгариа wинс Эуровисион - бут УК cомес ласт“. ББC (2026-йил 17-май). Қаралди: 2026-йил 17-май.
- ↑ МcCормиcк, Неил „Дара'с мад бангер гаве Эуровисион иц боунcе баcк“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2026-йил 17-май). Қаралди: 2026-йил 17-май.
- ↑ Поттон, Эд „Wҳо шоулд wин Эуровисион 2026? Тҳе финалисц ранкед“. Тҳе Тимес (2026-йил 15-май). Қаралди: 2026-йил 17-май.
- ↑ Спивей, Матт; Бургесс, Жаcк „Булгариа wинс Эуровисион 2026 ас УК cомес ласт“. ББC Неwс (2026-йил 16-май).
- 2026-yil qoʻshiqlari
- 2026-yil singllari
- Eurovision qoʻshiq tanlovi gʻoliblari
- Bolgariya qoʻshiqlari
- Dara (bolgar qoʻshiqchisi) qoʻshiqlari
- Avstriya chartlarida birinchi oʻrinni egallagan singllar
- Germaniya chartlarida birinchi oʻrinni egallagan singllar
- Shvetsiya chartlarida birinchi oʻrinni egallagan singllar