Bangilik
Бангилик — гиёҳвандликка қарамликнинг бир тури. Нашани тамакига аралаштириб чекиш, шунингдек истеъмол қилиш киради. Наша кишини маст, кайфини чоғ қилади, вужудини бўшаштиради, вақтинчалик сарҳуштлик беради аммо уни мунтазам истеъмол қилганда ўткир ёки сурункали заҳарланиш аломатлари кузатилади. Ўткир заҳарланганда киши жазавага тушиб, бесабаб кулади, баъзан йиғлайди. Асаблари таранглашади. Сурункалисида бангининг хулқи ўзгариб, феъл-атвори айнийди, жаҳлдор бўлиб қолади вас-васага тушади, ақлий салоҳияти сусаяди. Банги наркотик моддадан маҳрум бўлса, хумор (абстинент) синдром деб аталувчи касаллик ҳолати рўй беради. Бангиликда ички аъзолар зарарланади, асабий — руҳий ўзгаришлар пайдо бўлади, инсоний фазилатлар барҳам топади. Бангиликни даволаш учун уларга наша бермай, маълум муддат (3 — 7 кун) ажратиб қўйилади ва шу вақт ичида хуморлик ўтиб кетиши кутилади. Кейин организмни мустаҳкамлаш чоралари (доридармон билан) кўрилади, руҳий ва меҳнат билан даволаш буюрилади. Аҳоли ўртасида бангиликнинг зарарини тушунтириш, ёшлар орасида огоҳлантиришлар ўтказиш унинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |